Собиқ МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов қамоқхонада тўртта бармоғидан айрилгани айтилмоқда
Миллий хавфсизлик хизматининг (ҳозир ДХХ) собиқ полковниги Нодир Тўрақулов эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
“Қабулимга келган бир неча адвокатлар собиқ МХХнинг ўз вақтида “Нодир худо” лақабини олган жаллоди Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажрагани ҳақида маълумот беришди.
Муҳтарам президентимизнинг шижоати туфайли жавобгарликка тортилган бу кимса ҳақида турли афсоналар юради. Эҳтимол, унинг қилмишларининг бир қисми қонун назоратидан четда қолгандир, унинг зулмини Яратганга ҳавола қиламиз”, деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрида Нодир Тўрақулов 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 81 млн сўм миқдорида (9,7 минг доллардан ортиқ) жаримага тортилган эди. У Жиноят кодексининг 10 дан ортиқ моддаси бўйича айбланган. Кейинчалик Тўрақулов устидан одам ўғирлаш, қотиллик, қийноққа солиш сингари яна ўнга яқин модда билан жиноят иши очилган.
🔥@fayzboguz