Озарбойжон Украинага 1 миллион доллар ажратди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида бир миллион доллар ажратиш тўғрисида фармойиш имзолади. Ажратилган маблағлар Озарбайжонда ишлаб чиқарилган электр ускуналарини харид қилиш ва уларни Украинага гуманитар ёрдам сифатида юборишга йўналтирилади.
Президент қарорида таъкидланишича, Боку ва Киев ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва шериклик тамойиллари асосида ривожланмоқда. "Украинада юзага келган вазият муносабати билан Озарбойжон давлати бир неча бор украин халқига гуманитар ёрдам юборди", — дейилади ҳужжатда.
2023 йилда Озарбойжон гуманитар ёрдам сифатида Украинага 7,6 миллион долларлик электр ускуналарини юборган эди. Бу ёрдам Путин томонидан Киев энергетикаси бомбалаб ташлангандан кейин ажратилган.
Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқини бошланганида Алиев Боку Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. "Биз Украина ҳудудий яхлитлигини бошқа давлатлар сингари қўллаб-қувватлаймиз ва буни дарахт орқасида беркиниб ўтирмай очиқ айтамиз", деган у.
Айрим "дарахт орқасига беркиниб ўтирадиган" мамлакатлардан фарқли равишда, Озарбойжон сўнгги йилларда геосиёсий нуқтаи назардан анча дадил ҳаракатланмоқда. Бу унинг нафақат қоғозда, балки амалда ҳам Россиядан мустақил эканлигини, ҳукумат коридорларида рус пошшоси олдида муттаҳамларнинг йўқлигини аниқлатади.
🔥@fayzboguz