Тошкент шаҳар ҳокимияти кредит пулларини талон-торож қилишда айбланаётган ҳоким ёрдамчиси жиноят содир этган вақтда тизимда ишламаганини таъкидлади. Прокуратура эса ҳокимликни жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди
Катта миқдордаги маблағни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси яна трендга чиқди. Бугун у ҳақда барча ОАВ хабар чоп этганидан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлиги раддия эълон қилиб, бу шахс туман ҳокимлигида ишламаслиги, у 2024 йил ноябрь ойида ишдан бўшаганини таъкидлади.
“Оммавий ахборот воситаларидан ахборотни эълон қилишда ишончлилик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилишларини яна бир бор сўраб қоламиз”, деб ёзилади ҳокимлик баёнотида.
Ушбу баёнотдан кейин Бош прокуратута ҳолатга аниқлик киритиб ўтди. Қайд этилишича, М.Ф. айнан ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган даврида муқаддам эълон қилинган хабардаги қилмишларни содир этган. У туман ҳокимининг 2024 йил 14 декабрдаги тегишли қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Прокуратура ҳокимликдан жамоатчиликни чалғитмасликни сўради.
"Эндиликда ушбу хабар юзасидан ижтимоий тармоқларда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган хабарлар ва баёнотлар эълон қилинмоқда. Ахборот ҳаққоний ва холис бўлиши зарур", — дея қўшимча қилган прокуратура.
Шаҳар ҳокимияти бошқа ҳокимларга ўхшаб, ўзини хабарни эшитмаган ё ўқимаганга олса бўларди. Ёрдамчи қамалиб, иш шу жойда ёпилиб кетарди. Йўқ жойдан ўзларига муаммо орттирворишди)
🔥@fayzboguz