Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида ноқонуний тамакига қарши кенг кўламли кураш давом этяпти
Масъул идораларнинг фаолликлари туфайли, Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудида ноқонуний тамаки маҳсулоти айланмасига йўл қўймасликка қаратилган муваффақиятли тадбирлар ўтказилди.
Бош прокуратура бошқармаси ва ИИБнинг ҳамкорлигида уюштирилган рейдлар натижасида Жиззах вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Узун туманидаги дўконларда жами 4000га яқин қути тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди. Ушбу барча ҳолатлар юзасидан ЎзР ЖК 186-1-моддаси (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш)га кўра жиноий ишлар қўзғатилди. Тергов ишлари ўтказилмоқда.
Жиззах вилояти ва Тошкентдаги кўламли амалиётлар Ўзбекистонда ноқонуний тамаки бозорига қарши кенг қамровли кампания кетаётганини кўрсатмоқда. Ноқонуний тамакилар нафақат иқтисодиётга, балки инсон соғлиғига ҳам зарарлидир. Яқинда қўлбола алкоголни истеъмол қилиб салкам ўнга яқин одам ҳалок бўлган эди. Акциз маркаси бўлмаган сигаретларни чекиш ҳам шунга ўхшаш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Сабаби, ноқонуний нарса текширилмаган, сотилишига рухсат берилмаган бўлади, шу сабабли у инсон саломатлиги учун зарарли бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинглар.
🔥@fayzboguz