Фарғона вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларини тўғри қўллаш ҳамда амалиётни бирхиллаштиришни таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди
Семинарда вилоят суди, туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьялари, вилоят Прокуратураси ва Ички ишлар, Солиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармалари, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Олий суд Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги мажлисида қабул қилинган:
➖“Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 36-сонли;
➖“Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 37-сонли;
➖“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 38-сонли;
➖“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 39-сонли қарорлари бўйича тушунтиришлар берилиб, фикр алмашилди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари ўртасида жонли савол-жавоб бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari