Фарғона вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Фарғона вилоят судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоят суди ва вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Фарғона вилоят адлия бошқармасида "Судлар томонидан бекор қилинган ва ҳақиқий эмас деб топилган нотариал ишлар" мавзусида семинар бўлиб ўтди

Каналга уланиш:
@fargonaviloyatisudlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Химоятхон Мирсобирова фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг қарорига ўз муносабатини билдириб, миннатдор эканлигини таъкидлади

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Мурожаат" хизмати орқали судларга онлайн мурожаат этиш

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари

"Менимча" кўрсатувидан лавҳа

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#савол

Савол: судларда давлат божи ва почта харажатини тўлаш тартиби қандай?

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси Нодир Сулайманов жавоби.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Бир қатор педагоглар мажбурий аттестациядан озод этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига (130-сон, 28.02.2025 й.) кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

✅ Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


YURIDIK PLATFORMA dan repost
⚡️Расман бугундан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин.

Аризачи
ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши лозим:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача ( 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 бараваригача (3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

👉@yuridikplatforma


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram


YURIDIK PLATFORMA dan repost
⚡️Tабиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

1 март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°С даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.

Манба: Энергетика вазирлиги.

👉@yuridikplatforma


Farg'ona viloyati hokimligi dan repost
Вилоят ҳокимлигида меҳнат муносабатлари, ўзбошимча қурилмалар, давлат эҳтиёжлари учун олинган ер участкалари учун зарарни қоплаш масалалари юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган семинарда вилоят маъмурий, туманлараро иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, шаҳар-туман адлия бўлимлари раҳбарлари, Давлат кадастрлари палатаси туман-шаҳар филиаллари раҳбарлари ва масалага алоқадор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

Ҳозирги кунда долзарб бўлган меҳнат муносабатлари, ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар кун мавзуси бўлди.

Батафсил

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоят судлари томонидан меҳнат муносабатлари, ўзбошимча қурилмалар, давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун зарарни қоплаш масалалари бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлар вакилларига семинар машғулоти ўтказилди

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Фарғона вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларини тўғри қўллаш ҳамда амалиётни бирхиллаштиришни таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди

Семинарда вилоят суди, туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьялари, вилоят Прокуратураси ва Ички ишлар, Солиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармалари, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Олий суд Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги мажлисида қабул қилинган:

“Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 36-сонли;

“Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 37-сонли;

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 38-сонли;

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 39-сонли қарорлари бўйича тушунтиришлар берилиб, фикр алмашилди.

Шунингдек, семинар қатнашчилари ўртасида жонли савол-жавоб бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari




Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев провёл совещание, посвящённое дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня её открытости и цифровизации

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди

🔰 Қарорга кўра, енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔹биринчи марта огоҳлантириш;

🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;

🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;

🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд тизими фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.



Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня ее открытости и цифровизации.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.