Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Билдиришда фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди биносига адвокатлар киритилмаётганлиги, бинонинг кириш эшигига “бир ёш бола” қўйилганлиги ва бу эшикка қулф-калит ўрнатилганлиги иддао қилинган, бироқ бу танқидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Яъни, мазкур суд биносига кириш ва чиқиш белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Чунончи, Олий суд ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 20 ва 21-бандларида, суд ходими суд мажлиси бошланишидан олдин, суд мажлисига чақиртирилган шахсларни рўйхат асосида суд биносига олиб кириши, судга чақирув қоғози билан чақирилган шахслар чақирув қоғози асосида суд биносига киритилиши белгиланган.
Суд биносига киришда қўриқлаш хизмати ёнида кутиш зали мавжуд ва судга ташриф буюрувчи шахслар суд мажлиси бошлангунга қадар шу залда кутишлари мумкин. Бундан ташқари, фуқаролик судларида судга ташриф буюрувчи шахслар кўпчиликни ташкил этиши, шу сабабли уларга қулайлик яратиш мақсадида суд биносининг биринчи қаватида ҳам шу каби кутиш жойи ташкил этилган. Судья ёрдамчилари йўриқнома талабалари асосида суд мажлисига чақиртирилган шахсларни, шу жумладан адвокатларни суд биносига рўйхат асосида киришлари ва чиқишларини таъминдлайдилар.
Шунингдек, судда фуқароларнинг, шу жумладан адвокатларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш учун ҳар куни бир нафар судья ва судья ёрдамчиси фуқаролар қабулида навбатчилик қилмоқда. Суд биносига кириш қисмида, алоҳида хонада фуқароларни қабул қилиш хонаси ташкил этилган. Агар мурожаатчи суд раиси ёки навбатчи судья эмас, бошқа судья қабулига кирмоқчи бўлса, юқоридаги Йўриқноманинг 22-бандига асосан суд биносига бир марталик рухсатнома асосида киритилиб, фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, адвокатларнинг суд биносига киришида ҳеч қандай тўсқинлик ва монелик йўқлиги маълум қилинади.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari