Бу банклардан жами 48 фуқаронинг номига қарзлар расмийлаштирилган, ўзлаштирилган ва қайтарилмаган. Судланувчи Рустам Отажонов ўз автомобилини, унинг отаси Шавкат Отажонов эса ўз ҳовли уйини сотиб, ушбу фуқаролардан 34 нафарининг номига олинган қарзларни қоплашган. Рустам Отажонов: “Қолган 14 кишининг номига расмийлаштирилган қарзларни мен эмас, бу фирибгарликни менга буюрган, мана шу кредитларни олишда банк ходимлари билан бирга ҳамкорлик қилган ҳоким ёрдамчилари сарфлаб юборишган. Қолган кредитларни ўша расмийлар тўласин!”, дея такрорламоқда.
Бироқ Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани маҳкамасида бошланган жараёнга раислик қилувчи ҳакам судланувчининг бу талабини инобатга олмади. Мазкур иш бўйича фақат бир одам (ижрочи) устидан чиқарилиши кутилаётган ҳукм ўқилиши биринчикунга (душанбага), яъни 27 Ўчоққа (январга) белгиланган.
@faktvafikr2021