📖
ҚУРЪОН: ИЛОҲИЙ МУЪЖИЗАМИ ЁКИ ИНСОН ТОМОНИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ?Баъзилар Қуръонни Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзи ёзган деб даъво қилади. Лекин Қуръоннинг 23 йил давомида қисм-ма-қисм нозил бўлиши ҳамда математик мувозанатининг мўъжизавий равишда сақлангани бу китобнинг инсон қалами билан ёзилмаганини кўрсатади.
🔹
МУКАММАЛ МУВОЗАНАТҚуръонда кўплаб сўзлар қарши маънодаги сўзлар билан теппа тенг зикр қилинган. Буни эса ҳеч қандай ёзув технологиясисиз 23 йил мобайнида аниқ сақлаб туриш инсон учун имконсиз бўлган натижадир!
📌 "Кун" (يوم) сўзи Қуръонда 365 марта келади – худди йилдаги кунлар миқдори каби.
📌 "Ой" (شهر) сўзи 12 марта келган – худди йилдаги ойлар миқдори каби.
📌 "Фаришталар" (ملائكة) ва "Шайтонлар" (شياطين) – иккаласи ҳам 88 марта зикр қилинган.
📌 "Ҳаёт" (الحياة) ва "Ўлим" (الموت) – иккаласи ҳам 145 марта келган.
📌 "Жаннат" (جَنَّة) ва "Жаҳаннам" (جَهَنَّم) – иккаласи ҳам 77 марта келган.
📌 "Жазо" (عذاب) 117 марта зикр қилинган, "Мағфират" (مغفرة) эса 234 марта – айнан икки баробар кўп! Бу эса Аллоҳнинг раҳмати азобидан кўра кўпроқ эканини кўрсатади!
🧐 Агар Қуръон инсон томонидан ёзилган бўлса, нима учун Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 23 йил давомида бу рақамларни аниқ сақлаб тура олган? Бунга қандай инсоний ақл ёки ёзув техникаси қодир?
🔹
ҲАҚИҚАТ БЕЛГИСИИнсон ёзган китоблар аввал лойиҳа қилинади, таҳрир қилинади ва қайта ёзилади. Лекин Қуръон ҳеч қандай ўзгартиришсиз 23 йил давомида турли воқеаларга жавоб тариқасида нозил қилинди. Шу билан бирга, унинг ичида зиддиятлар йўқ, бир хил услуб сақланган, ҳамда математик мувозанати ҳам сақланган!
💡 Агар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръонни ўзи ёзган бўлса, нима учун у зикр қилиб, уни жиддий танқид қилган, унга оғир бўлган оятлар киритган?
📖
"Агар у Аллоҳдан бошқа томондан бўлганида, улар унинг ичида кўплаб зиддият топган бўлар эдилар."
📍 (Нисо сураси 4:82)
Бу матнни Элтузни иймонсизликда айблайдиган баъзи дин тужжорлари, риёкор ва мунофиқлар ўқиши тавсия қилинади.
Матнни яқинларингиз билан баҳам кўришни унутманг! Байрам муборак!💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube