Mehrob.uz dan repost
АШУРО КУНИ ВА УНИНГ РЎЗАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ
Муҳаррам ойининг 10-куни Ашуро бўлиб, Аллоҳ таоло бу кунни улуғлаган. Аллоҳ таоло шу куни Мусо алайҳиссаломни Фиръавн ва унинг лашкарлари зулмидан қутқаргани ҳамда Фиръавнни сувга ғарқ қилгани ҳақида Шуаро сурасининг 61–66- ҳамда Юнус сурасининг 90–92-оятларида марҳамат қилган.
Шукрона сифатида Мусо алайҳиссалом шу куни рўза тутганлар.
Ҳадиси шарифда:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما، قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم المَدِينَةَ فَرَأَى اليَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ، فَقَالَ: «مَا هَذَا؟»، قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللَّهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ، فَصَامَهُ مُوسَى عليه السلام فنحن نصومه، فقَالَ النبي صلى الله عليه وسلم: «نحن أَحَقُّ وأولى بِمُوسَى مِنْكُمْ»، فَصَامَهُ، وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганларини кўрдилар ва: "Бу нима?" дедилар. Улар: "Бу хайрли кун. Бу кунда Аллоҳ таоло Бани Исроилни душманларидан қутқарди. Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар. Биз ҳам тутмоқдамиз", дейишди. Набий алайҳиссалом: "Биз сиздан кўра Мусо алайҳиссаломга ҳақлимиз", дедилар ва рўза тутдилар (саҳобаларини ҳам) рўза тутишга буюрдилар».
Ашуро куни тутилган рўза бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши "Саҳиҳи Муслим"да баён этилган: «Ашуро куни тутилган рўзани Аллоҳ таоло олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорат қилади».
Шундай экан, азизлар, фурсат – ғанимат.
Шошилайлик, бир йиллик гуноҳларингизга каффорат бўладиган рўзадан бебаҳра қолмайлик!
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
10 Муҳаррам – 16 июль – сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57
11 Муҳаррам – 17 июль – чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
@mehrob_uz