Samarqandim jurnali dan repost
Шоир Қуддус Асадга!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган “Долға” номли шеърий тўпламингизни, дасхатингиз билан олдим.
Шеърларингизни ўқиб, ижодингизда энг аввало, ота-онага бўлган чексиз меҳр, самимият, Ватанга муҳаббат тийранлик, фикрий уйғоқлик, ҳурфикрлик, чуқур мушоҳада, янгиланиш, тозариш каби туйғуларга дуч келдим.
Ижодингизда соддалик, камтарлик, беғуборлик яққол кўзга ташланади.
Биласизми? Нафақат адабиёт, балки илм-фан, санъат...ҳудудларда ҳам ривожланиши, тараққий этиши зарур.
Самарқанд, Ургут, Каттақўрғон адабий муҳитлари деган тушунчалар тарихда бўлган. Бу анъаналарни биз тиклашимиз, давом эттиришимиз жуда муҳим.
Сизни СамДУ нинг Ургут филиалида фаолият бошлаганингиз ҳам мақсадга мувофиқ.
Ургут қадим-қадимдан ижодкорлар, олиму фозиллар юрти бўлиб келган. Бугунги Ургут нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки маънавий томондан ҳам тобора юксалиб бормоқда.
Самарқанд давлат университетининг Ургут филиалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёшлар мураббийси, Сенатор Абдусаид Кўчимовнинг журналистика мактабини ва улуғ шоир, ўзбек адабиётига бутунлай янги нафас олиб кирган Абдували Қутбиддиннинг шеърият мактабини очиш таклифини илгари сурмоқчиман.
Бу фикримни Ургут, Самарқанд вилояти раҳбарлари қўллаб-қувватлайди деб умид қиламан.
“Долға” китобининг тақдимоти файзли, эсда қоладиган бўлиб ўтишига ишонаман. Ижодингизга, умрингизга, ризқингизга барака тилайман.
Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.
✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
🌐Samarqandim.uz | ✅Telegram | 🌐Instagram | ✅Facebook |📹 You tube