❗️Яккасарой туманида экскаватор газ қувурини ёриши оқибатида 3,5 мингдан ортиқ истеъмолчи газсиз қолди.
Telegram | Facebook
Бугун, 8-ноябр куни Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бугун Яккасарой туманидаги Бобур кўчасида экскаватор ўрта босимли газ қувурига шикаст етказган.
Натижада, туманнинг 2400 та кўп қаватли уй хонадони ва 1100 та якка тартибдаги уй хонадони, шунингдек, Миробод туманидаги Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари истеъмолчилари вақтинча газ таъминотидан узилган.
Telegram | Facebook