🫁 Фтизиатрия ва пульмонология соҳасида эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар
Сизлaргa маълум қилишдан мамнунмиз, охирги 3 йилда Марказимизда фтизиатрия ва пульмонология соҳасида катта ютуқлар ва янги ташаббуслар амалга оширилди!
🔹 Тезкор Ташхис:
Илк бор, 1-қатор ва 2-қатор силга қарши 10 та дори воситасига сезгирликни аниқлайдиган тезкор гено-молекуляр ташхислаш усули (60 дақиқа) барча худудларда татбиқ этилди.
🔹 Амбулатор Даволаш:
Туберкулёзни амбулатор шароитда даволашда видеоназорат усули жорий этилди.
🔹 ЖССТ “Олтин Стандарт”:
Латент туберкулёз инфекциясини диагностикасида QuantiFERON иммунологик тести Республика амалиётига киритилди.
🔹 Мобил Бригадалар:
Олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолида нафас аъзолари касалликларига скрининг қилиш мақсадида "Ўпка саломатлиги" мобил бригадалари ташкил қилинди.
🔹 Тиббий Кўриклар:
ҳар йили 10 мингдан зиёд тиббий кўриклар, 300 нафарга яқин юқоритехнологик жарроҳлик амалиётлари марказ мутахассилари томонидан ҳудудларда амалга оширилади.
🔹 Халқаро Мулоқот:
Жорий йилнинг 24-25-июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “БМТнинг сил касаллиги бўйича олий даражадаги йиғилишига бағишланган: Европа ва Марказий Осиёда минтақавий мулоқот” мавзусида анжуманга Марказ мезбонлик қилди.
🗓 2025 йилдаги Режалар:
▫️Ҳудудларда 10 000 нафар беморларга тиббий маслаҳатлар;
▫️400 нафар беморларга мураккаб жаррохлик амалиётлари;
▫️1 млн нафаргача латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлар;
▫️1500 нафар мутахассислар учун малака ошириш курслари;
▫️Янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этиш.
Бизнинг мақсадимиз – Соғлом ва барқарор келажак сари биргаликда қадам қўямиз!
Наргиза Парпиева, Республика ихтисослаштирилган
фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори
☎️ +998 99 353-76-96
📍 Тошкент ш., Мажлисий кучаси 1
👉 ERKIN NAFAS👈