Нозанин кечки овқатни сузаётганида қаттиқ чарчаганини ҳис қилди. «Қорним очди, шекилли», -деб ўйлади.
Таом дастурхонга сузилди... Қайнонаси «Яхши қайнамабди. Тузи ҳам паст. Бундан кейин эътиборлироқ бўлинг!», -деди. Дили оғриди, индамади... Дастурхон устида қайнонаси билан тортишишни эп билмади ўзига. "Хўп бўлади, ойижон! Келаси сафар эътиборлироқ бўламан!" -деди.
Болаларини овқатлантирди. Идиш-товоқларни ювди. Қизлари ёйиб ташлаган ўйинчоқларини йиғиштирди. Толиқди... Эртага мактабда 6 соат дарси бор. Бир талай дафтар текшириши керак ҳали... Болаларини эртак айтиб ухлатгач, иш столигa ўтирди...
Дафтарларни текшираётиб, кўзи юмилиб кета бошлади...
Кимдир елкасига енгил кўрпа ташлаганини ҳис қилди. Кўзини очди. Эри келибди...
Аёлнинг кўнгли ёришди. Иштаҳа билан овқатланаётган турмуш ўртоғига тикилиб, чарчоқлари ҳам тарқаб кетганини ҳис қилди.
Кун бўйи тинмаган, ҳориган вужудига бир чимдим меҳр орқали бир дунё қувват кириб келганди... Эрининг бир оғиз сўзи унга олам-олам куч бергандек бўлди...
🥹Шунақа меҳрибон, аёлини тушунган эркакларнинг борлиги - оилаларимизнинг бахт сири!

-Ассалому алайкум, қачон келдингиз? Овқат сузайми?- сўради Нозанин
-Чарчабсан-а? Ўзим сузиб ейман. Сен жойингга кириб, дам ол.
-Йўғ-е, ўзим, - ошхона томон юрди у.
-Қўлинг бирам ширин, Нозам! Ҳеч қайси ресторанда бу мазани тополмайман.