📿 Инқирозли ҳолатларда олиб бориладиган психокоррекцион машғулотлар мажмуи
❇️ “Ҳаётнинг бахтли дақиқалари” машқи.
Машғулотнинг бориши: Ҳаётингиздаги 2-3 та бахтли дақиқаларни шунингдек, бахт кулиб боққан вақтларни эсланг. Вараққа воқеани ёзинг ва у билан боғлиқ ёдингизда қолган предметлар ёки вазиятларни тавсифланг.
Энди эса нима бўлганини сўзлаб беринг. Уни ролли ижро этишингиз ҳам мумкин.
Муҳокама
Ушбу саҳна кўринишини кузата туриб (ёки хикояни эшитиб) ўзингизни қандай хаётий вазиятларингиз ҳақида эсладингиз? Қандай кечинмаларни ҳис қилдингиз ?
✅ “Менинг ютуқларим ва муваффақиятсизликларим” машқи
Машғулотнинг бориши: Марҳамат қилиб, ўзингизни битта муваффақиятсизлигингиз ва битта ютуғингиз ҳақида ўйланг. Уларнинг қачон рўй берганини фарқи йўқ. Муваффақиятсизлигингиз ҳақида гуруҳ ичида кўтаринкилик руҳида гапиришга ҳаракат қилинг.
Гуруҳнинг вазифаси - ҳикоя тугагач уни кўпроқ кўтаринкилик тарафга тўғирлашга ҳаракат қилиш.
Муҳокама.
Сизга оптимистик тарзда фикрлашга нима халақит берди ?
Оптимизм қандай афзаллик ва камчиликларга эга ?
Уйга вазифа.
Атрофингиздаги одамлар ўзларининг муваффақиятсизликлари ва ютуқлари ҳақида қандай ҳолатда гапиришларига эътибор қаратинг. Зарурат бўлса, суҳбатга қўшилишга ва уни кўтаринкилик тарзда тўғрилашга ҳаракат қилинг.
✅ Релаксацион машқ ”Осмондан юлдузни ол”.
Ўрнингиздан туринг, оёқларингизни елка кенглигида қўйинг. Қўлларингизни бошингиз узра кўтаринг ва кўпроқ баландга чўзишга ҳаракат қилинг. Энди ўнг қўлингизни кейин чап қўлингизни навбатма – навбат гўё осмондан юлдуз узмоқчидек тасаввур қилиб чўзинг. Танангизни юқори қисми, елкаларингиз, қўлларингиз, бармоқларингиз қандай узунлашаётганини ҳис қилинг. Бу ҳаракатни икки – уч бора такрорланг. Бир текис ва чуқур нафас олинг.
❇️Ёмонлик ичидаги яхшилик
Ушбу машқнинг мақсади иштирокчиларда содир бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган салбий воқеаларда ижобий жиҳатларини кўра билиш ва яхши томонларини образли тарзда тасаввур қила олиш ҳамда уни ўзига сингдириш кўникмаларини ривожлантириш.
✅ “Ёмонлик ичидаги яхшилик” машқи
Машғулотнинг бориши: Иштирокчилардан ўзлари билан содир бўлган ва ёки бўлиши мумкин бўлган салбий воқеа ҳақида ўйлаш сўралади. Ўйлаб кўринг, бу воқеанинг қандай яхши жиҳати бўлиши мумкин, дейилади ва воқеани гапириб бериш таклиф қилинади.
Психолог, “Мен гуруҳ аъзоларидан воқеалардаги ижобий тарафларини топишга ёрдам беришларини сўрайман” деб айтади.
Муҳокама.
Ижобий тарафларини топиш имконияти бўлмаган воқеалар мавжудми?
Воқеанинг ижобий жиҳатларига эътибор қаратишга нималар ҳалақит бермоқда?
Уйга вазифа.
Агар кимдир сизни ёнингизда салбий воқеалар ҳақида гапирса, сиз уни яхши томонларини топишга ҳаракат қилинг ва бу ҳақда суҳбатдошингизга гапиринг. Тўғри, у қаршилик қилади, бироқ сиз ўз фикрингизни ҳимоя қилинг. Сиз қатъийлик кўрсатинг ва ўз фикрингизда қолишингизни айтинг.
🎓 ©️Sardor Murodov - Psixotrener, Huquqshunos.
🛡🛡 🛡 Murojat uchun :
@Sardor_Milano_8004 ➡️
@Endarfing_feramon_dopamine