ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ – ТАСОДИФИЙ ҚОТИЛЛИК
Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида фермер хўжалиги иш юритувчиси ўзи билмаган ҳолда дўстининг қотилига айланди.
Элтузга етиб келган суд ҳужжатларида исм-шарифлар яширилган.
Хўжаликнинг иш юритувчиси 2024 йил 1 ноябрь куни шоли даласи олдида қадрдон дўстини кўриб қолади.
Дўсти билан қучоқлашиб кўришди – икковлон ҳазиллашиб кураш тушди.
Шунда иш юритувчининг дўсти қалтис йиқилиб бўйин соҳасидаги умуртқа суяги синди.
Жароҳатдан кейин ҳаракатланолмай қолган бемор зудлик билан касалхонага олиб келинди, бироқ умуртқа операцияси пайтида жони узилди.
Суд мажлисида жавобгар ўлган дўсти билан 7-8 йилдан бери қадрдонлиги, ораларида ҳеч қандай адоват бўлмаганини айтди.
Бу сўзларни марҳумнинг яқинлари ҳам тасдиқлади. Томонлар ўзаро келишишди.
Амударё туман суди жавобгар шахсга 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, шу муддат давомида даромадининг 20 фоизини ушлаб қолиш ҳукмини чиқарди.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube