ИШОНЧ ШАҲАРИ – МИНДЕ
Лиссабондан 80 км узоқдаги Минде деган шаҳарчада қулф-калит сотадиган дўкон банкрот бўлди.
Ҳеч ким қулф-калит олмай қўйди. Уйлар ҳам, машиналар ҳам деярли қулфланмайди.
Одам узоқ сафарга кетса, калитни эшик олдидаги полос тагига қўйиб кетади. Қўшнилар баъзан кириб, деразани очиб уйни шамоллатиб туришади, гулларга сув қуйишади.
Минде шаҳар полицияси анча вақтдан бери ўғирлик жиноятини текширмай қўйди, чунки бундай жиноят деярли йўққа чиқди.
Миндедаги кафега кириб, кофе ва ширинлик олдим. Кафе терминалида картам ишламади. Ёнимда нақд йўқ эди.
Кафе сотувчиси: "Ош бўсин, бир сафар меҳмоним бўлдингиз, бу бизга шараф", — деди. Айнан шундай деди, Google таржима қилиб кўрдим.
Минде ёнида катта супермаркет бор — "Пинго Досе" деган.
Шу супермаркет олдида Деҳқонободдан келган ўзбек йигити Болтабой Эгамбердиев бир эксперимeнт ўтказди.
Болтабой пул тўла ҳамёнини "билдирмай" дўкон олдига "тушириб қолдирди" ва ўша дўкон олдидаги кафеда ўтириб, ҳамён саргузаштини кузата бошлади.
Дўкондан чиқиб кетаётган 50 ёшлар атрофидаги бир кал киши ҳамённи кўриб, уни ердан олди ва магазинга қайтиб кириб, кассадаги сотувчига берди. (Магазинда секьюрити қоровул йўқ.)
Болтабой бориб: "Ҳамёнимни йўқотдим", — дейиши билан сотувчи сўроқ-саволсиз ҳамённи бериб юборди.
"Видеокузатувни текширай", "сеники эканига далилинг борми", — деб сўрамади ҳам.
Минде шаҳрининг шиори "Одамларнинг сўзига ишонинг" деган маънони беради.
Бу шунчаки шиор эмас, балки бу шаҳарда яшайдиганларнинг ҳаёт тарзи.
Буни деҳқонободлик Болтабой Эгамбердиев тасдиқлай олади. Ишонмасангиз, ўзидан сўранг.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube