Ўзбекистонда иссиқхона соҳаси инқирозга юз тутмоқда
Ўзбекистонда 6,3 минг гектар майдонда 3000 дан ортиқ иссиқхона хўжаликлари фаолият юритади. Ушбу тармоқ озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади. 2022 йилда соҳа 301 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарди, шундан 211 минг тоннаси помидорга тўғри келди. Бироқ, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида иссиқхоналар таназзулга учраши хавфи бор.
Бунга асосий сабаблардан бири Туркманистонда газнинг деярли бепул экани туфайли арзон маҳсулотлар оқимининг Ўзбекистон бозорида ноодил рақобатни кучайтириши бўлди. Юқори энергия харажатлари сабабли маҳаллий иссиқхона бизнеслари ўзини оқлай олмаяпти. Помидор нархлари ишлаб чиқариш харажатларидан паст даражага тушиб кетгани тадбиркорларни банкротлик ёқасига олиб келмоқда.
Шунингдек, экспорт соҳасида ҳам қатор қийинчиликлар бор: давлат қўлловининг пастлиги, логистика харажатларининг юқорилиги ва транспорт масалалари экспорт имкониятларини чекламоқда. Туркманистон ва Қозоғистон каби қўшни давлатларда эса ҳукумат томонидан субсидиялар берилмоқда, бу уларнинг маҳсулотларини рақобатбардош қилаётир.
Иссиқхона хўжаликлари ҳукуматдан зудлик билан қуйидаги чораларни кўришни сўрамоқда:
• газ ва кўмир харажатларини субсидиялаш;
• ноодил рақобатдан ҳимоя қилиш учун импорт назоратини кучайтириш;
• экспорт жараёнларини енгиллаштириш ва давлат қўлловини ошириш;
• кредит таътиллари жорий қилиш ва айланма маблағ муаммоларини ҳал этиш.
Тадбиркорлар вазиятни зудлик билан бартараф этмаса, иш ўринлари йўқолиши, озиқ-овқат хавфсизлигига хавф туғилиши ва ижтимоий-иқтисодий беқарорлик келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube