ЯНА ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ
Самарқандлик хотин шаръий никоҳда бўлган эри билан келишиб ҳали туғилмаган боласига харидор топди. Боласотар ота-она чақалоқни ҳомила давридаёқ сотиб юборишга қарор қилган.
Боланинг отаси В.И.В. турли жиноятлари учун муқаддам олти марта судланиб умумий ҳисобда 35 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Икки марта амнистияга тушгач бу муддатлар қисқариб кетган.
3 боланинг отаси бўлган жиноятчи 2022 йил озодликка чиқиб, яна жиноятга қўл урди. Бу сафар у ўз боласини 500 АҚШ доллари деб баҳолаб туғруқхонанинг ўзида чақалоқни сотиб юборди. Шаҳбоз исмли “харидор” туғруқхонада ўтказилаётган тезкор тадбирда иштирок этаётганди. Шу аснода бола сотар ота-она қўлга олинди.
Муқаддам 6 марта судланган боласотар бу сафар 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноятчи хавфли рецидивист сифатида жазони махсус тартибли колонияда ўтайди. Аппеляция инстанцияси ҳукмнинг В.И.В.га тегишли қисмини узил-кесил ўзгаришсиз қолдирди.
Қамағда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube