ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИДАГИ ОҒИР МУАММОЛАР: ХОДИМЛАР ШАРОФ УРАЛОВДАН НОРОЗИ
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати ходимларидан мурожаат
Биз, Ички ишлар вазирлиги Пробация хизмати ходимлари, мазкур хизмат ташкил топган 2019 йилдан буён бешта раҳбар билан ишлаб, пробация соҳасида анча тажриба орттирдик.
Дастлабки йилларда бизга раҳбарлик қилган полковник Маҳамадали Исмоиловнинг катта амалий тажрибасидан сабоқ олдик. Кейинчалик, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида фаолият юритаётган Аманбай Тулеубаевичдан самимийлик, одамгарчилик ва раҳбарга хос бўлган барча эзгу фазилатларни ўргандик.
Гарчи қисқа муддат Ички ишлар вазирлиги Пробация хизматига раҳбарлик қилган бўлса-да, ҳозирда Урганч шаҳар ҳокими бўлган Бунёд Мадиримович хизмат нуфузи ва самарадорлигини ошириш, хизмат сифатини яхшилаш, шунингдек, ходимлар учун қулай иш шароитларини яратиш борасида Аманбай Тулеубаевич томонидан бошлаб берилган ишларга катта ҳисса қўшди.
Бироқ, сўнгги бир йил ичида Пробация хизмати раҳбари этиб тайинланган полковник Шароф Уралов томонидан йўлга қўйилган нотўғри бошқарув натижасида хизмат фаолияти издан чиқмоқда. Ходимларнинг касбий муносабати салбий томонга ўзгариб, жамоа ичида носоғлом муҳит шаклланмоқда.
Шароф Уралов раҳбар этиб тайинланганидан буён кўплаб тажрибали ходимлар хизматни тарк этди. Уларнинг айримлари бошқа хизматларга ўтишга мажбур бўлса, яна бир қисми эса раҳбарнинг адолатсизлиги ва босими туфайли ишдан бўшашга қарор қилди.
Хусусан, Пробация хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Рустам Ҳожиев Шароф Ураловнинг турли ноўрин баҳоналари ва жамоа олдидаги камситишлари туфайли нафақага чиқишга мажбур бўлди. Шунингдек, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган Зафар Уралов эса шахсий адоват туфайли ишдан кетишга мажбур қилинди.
Касбига содиқ ва виждонли ходимлардан бири Рустам Каримов бир марта ҳожатхонада сигарет чекиб қўйгани учун унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, аввал “ҳайфсан” интизомий жазоси берилган, кейин эса турли босимлар орқали ишдан бўшатилган.
Шароф Уралов раҳбарлик лавозимига келган кундан бошлаб ходимлар билан самимий муносабат ўрнатмади, ҳатто оддий саломлашиш одобидан ҳам йироқ. У ходимларга нисбатан доимо буюруқбозлик қилиб, интизомий жазолар билан қўрқитади.
Хизматда иш кайфияти тушган, ходимлардаги ишга бўлган иштиёқ сўнган. Биргина раҳбарнинг нотўғри бошқаруви сабабли бу ҳолат жойлардаги пробация бўлимларига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бир йил давомида Фарғона, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент шаҳар Пробация бошқармалари бошлиқлари сабабсиз равишда ишдан олинди ёки бошқа жойларга ўтиб кетишга мажбур бўлди.
Шароф Уралов ўзининг шахсий манфаатларини хизмат манфаатларидан устун қўйиб, жамоада ўз обрўсига эга, касбий билим ва тажрибага эга ходимларни ишдан ҳайдаб, улар ўрнига унга мос ва “лаганбардор” ходимларни жойлаштириш билан шуғулланмоқда.
Яна бир билимли ва виждонли ходим, бўлим бошлиғи Бахтиёр Раҳматов бевосита Шароф Уралов томонидан сабабсиз равишда ишдан четлатиш таҳдиди остида қолди.
Ҳозирда Пробация хизматида носоғлом муҳит шаклланган бўлиб, ходимлар ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ўрнига раҳбарнинг кўнглини топиш билан банд бўлиб қолган. Бу эса ходимларнинг ишдан кетиш ниятини кучайтирмоқда.
Шароф Уралов ўзини ҳалол ва фидойи раҳбар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилса-да, аслида ходимларга нисбатан менсимаслик ва кибр билан муносабатда бўлиб келмоқда.
Ҳудудларга хизмат сафарлари давомида унинг шахсий талаблари ва эҳтиёжлари учун катта харажатлар сарфланмоқда, бу эса маҳаллий бўлимларга молиявий босим юкламоқда. Бу ҳолат баъзи ходимларни таъмагирликка қўл уришга мажбур қилмоқда.
Биз, Пробация хизмати ходимлари, вазирлик раҳбариятидан ушбу муаммоларга жиддий эътибор қаратишини сўраймиз. Шароф Ураловнинг эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши ва унинг ўрнига инсонпарвар, раҳбарлик қобилиятига эга, ходимлар билан соғлом иш муносабатларини йўлга қўя оладиган раҳбар тайинланишига умид қиламиз.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouT