ЮҚОРИ ЧИРЧИҚДА ЮЗ БЕРГАН МУДҲИШ ФОЖЕА
10 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туманида 23 яшар Ҳилола Отақулованинг жасади топилди (https://daryo.uz/VxliX1qY). Қутқарувчилар 6 ноябрь куни ўз уйини кечаси тарк этган Ҳилола Отақулова жасадини орадан тўрт кун ўтиб каналдан чиқариб олишди. Унинг яқинлари, хусусан, синглиси Гулмира Ҳикматуллаева ҳали ҳам адолат изламоқда.
Гулмира Элтузга мурожаат қилиб, опаси ўз қайнонасининг босими остида бўлгани, доимий равишда руҳий тазйиқ ва таҳқирларга дуч келгани, бу ҳолат унинг худкушлик қилишгача олиб борганини маълум қилди.
Ҳилола Отақулова турмуш қурганидан сўнг бир йилдан ортиқ вақт давомида руҳий ва жисмоний босимга учраган. Эри тўй куни унинг телефонини тортиб олган, қайнонаси эса уни ҳар куни кечгача ишлатган ва эрталаб соат 3-дан уй юмушларини бажаришга мажбур қилган. Келинчак соғлиги ёмонлашган пайтда ҳам оила аъзолари уни шифохонага олиб бормаганлар.
Туғруқ жараёнида шифокорлар кесар операцияси ўтказишни тавсия қилишади, аммо Ҳилоланинг қайнонаси жарроҳлик амалиётига рухсат бермайди. Натижада Ҳилола ва унинг қорнидаги чақаллоқнинг ҳаёти хавф остида қолади.
Синглиси сўзларига кўра, оилавий муаммолар туфайли Ҳилола жуда кўп азоб чеккан. Эрининг Ҳилолани ўз оиласидан узоқлаштириши унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган. Иддаога кўра, ёш келинчак охирги уч ойда эридан жисмоний тазйиқ кўргани ва яқинлари билан деярли алоқа қилолмаган.
6 ноябрь куни кечаси у уйни тарк этган ва 10 ноябрь куни унинг жасади Юқори Чирчиқдаги каналдан топилган. Гулмира ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилаётганини айтиб, жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда.
Умида опасининг чақалоғини унинг қайнонаси ва почасидан қонуний йўллар билан олиб қўйишга ҳаракат қилмоқда, аммо барча мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.
"Бизга ҳеч қандай қонун ёрдам бермайди, дейишяпти. Илтимос, бизга йўл-йўриқ кўрсатинг", деб ёзади Гулмира.
Ҳозирда бу иш юзасидан суриштирувлар олиб борилмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube