Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️EFFECT.UZ ЭФФЕКТИ. Хоразмда катта жанжал: Сабаблар, тафсилотлар, натижа…
Аввалроқ, Effect.uz Урганч шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёллар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеолавҳани эълон қилган эди.
Уй фойдаланишга 2021 йил 18 июнь куни давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинган, яшашга рухсат берилган. Маълум қилинишича, тадбиркор Йўлдош Маҳмудов раҳбарлигидаги "YANGIYOP FAYZ INVEST" МЧЖ томонидан қурилган уйларда ҳозиргача кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Аксарият уйлар, икки-уч кишига сотилган бўлиши мумкин.
Effect.uz томонидан эълон қилинган видеолавҳадан сўнг МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Хоразм вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Зокир Исмоиловнинг Effect.uz’га берган маълумотига кўра, МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши очилган, ҳозирги кунда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тергов натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
👉 1-ВИДЕО
👉 2-ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Live