EFFECT.UZ | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали
Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat
Почта: www.effect.uz@gmail.com
Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998939663030

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда аёл ҳожатхонага туғиб қўйди. Чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган

Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани тоғли ҳудуд бўлиб, шифохонага мурожаат қилган аёл, бехосдан ҳожатхонада кўзи ёриган.

Маълум қилинишича, ФВБ ходимлари ёрдамга етиб келгунга қадар, ИИБ ходимлари туйнук ковлаб ҳожатхонадан чақалоқни тортиб олишган.

Инсон жонини сақлаб қолиш учун ўтказилган урунишлар якунда натижа бериб, чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Effect.uz дан Ёшлар ишлари агентлигига таклиф...

АОКАда Ёшлар экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Ёшлар ишлари агентлиги томонидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида Effect.uz мухбири Диёрбек Базарбоев экологик таълимни ривожлантириш масаласида ЁИА масъул ходимига ўз таклифини билдирди. 

“Президент ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги қошида "Яшил ташаббусларни " қўллаб қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Ушбу жамғарма нимага хизмат қилади, деган саволга ҳозирги кунда Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасини ёзяпмиз айнан вақтда агар мумкин бўлса, ушбу лойиҳани ёзиш жараёнига сизни ҳам таклиф қиламиз“, деди Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Элёр Норпўлатов.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️EFFECT.UZ ЭФФЕКТИ. Хоразмда катта жанжал: Сабаблар, тафсилотлар, натижа…

Аввалроқ, Effect.uz Урганч шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёллар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеолавҳани эълон қилган эди.

Уй фойдаланишга 2021 йил 18 июнь куни давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинган, яшашга рухсат берилган. Маълум қилинишича, тадбиркор Йўлдош Маҳмудов раҳбарлигидаги "YANGIYOP FAYZ INVEST" МЧЖ томонидан қурилган уйларда ҳозиргача кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Аксарият уйлар, икки-уч кишига сотилган бўлиши мумкин.

Effect.uz томонидан эълон қилинган видеолавҳадан сўнг МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Хоразм вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Зокир Исмоиловнинг Effect.uz’га берган маълумотига кўра, МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши очилган, ҳозирги кунда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тергов натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

👉 1-ВИДЕО

👉 2-ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди томорқани қаровсиз қолдириб бўлмайди. Акс ҳолда…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги имзолаган фармонида аҳолининг ердан унумдор фойдаланишига қаратилган бир қатор янгиликлар мавжуд.

Хусусан, эндиликда аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳар чоракда ўрганиш олиб боради.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.

3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Айнан фармоннинг моҳиятларини аҳолига кенгроқ тушунтириш мақсадида
EFFECT.UZ мухбири Асомиддин Нурманов Фермерлар кенгаши юридик бўлими бошлиғи Соҳибжон Хотамов ва Кенгаш бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров билан суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live

12k 2 130 3 26

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бир йилда бир маротаба бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

🎬 Видеоролик орқали қисқача танишинг!

☺️ Батафсил маълумот учун маҳаллангиздаги ижтимоий ходимларга ёки ҳудудингиздаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Жомбой туманидан Ургут туманига янги темирйўл линияси қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган ушбу тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилмоқда.

Янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланиб, 4Р-238 автомобил йўлини кесиб ўтиб, Зарафшон дарёси бўйлаб давом этади. Дарёда махсус темирйўл кўприги қурилади. Шундан сўнг, тармоқ Тойлоқ ва Самарқанд туманлари орқали Ургут туманига етиб боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади.


Масалан, Тожикистон билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга Ўзбекистон бўйлаб темирйўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.


Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қиз туғилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз дунёга келди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзанди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозир она ва бола шифокорлар назоратида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Россия, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Қозоғистон жамоалари ўртасида Голбол бўйича халқаро миқёсдаги мусобақа бўлиб ўтди

Бугун Яккасарой туманидаги 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида халқаро миқёсдаги мусобақа – “Ҳоким кубоги” ўтказилди. Ушбу мусобақа голбол спорти бўйича ташкил этилиб, унда турли давлатлардан келган жамоалар иштирок этдилар.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида
сенаторлар М.Кадирханова, О.Козихонова, Яккасарой туман ҳокими Н.Аллабергенова, сектор раҳбарлари, Адаптив спорт турлари ассоциацияси ижрочи директори А.Мурсакулов, масъул ташкилот вакиллари, маҳалла ёшлари ҳамда спорт ишқибозлари иштирок этдилар.

Мусобақа қизғин курашларга бой бўлди. Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Қозоғистондан ташриф буюрган тўққизта жамоа финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди.

Ҳар бир жамоа майдонда ўзининг маҳорати, жамоавий бирдамлиги ва ғалабага бўлган интилишини намойиш этди.

Финал босқичи эса ҳақиқий шиддатли беллашувга айланди. Мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига уч жамоа етиб келди ва кучли жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс барча иштирокчиларни ҳайратга солди.

Натижалар қуйидагича якунланди:

1-ўрин: Россия Федерациясининг “Москва” жамоаси.

2-ўрин: Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент” жамоаси.

3-ўрин: Қозоғистон Республикасининг “Атирау” жамоасига насиб қилди.

Ғолибларга Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Рахимова, Яккасарой туман ҳокими Н.Аллабергенова томонидан медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бундан ташқари, мусобақада фаол иштирок этган жамоалар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мазкур мусобақа нафақат спортчилар учун муҳим тажриба майдони, балки халқаро дўстлик ва спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли тадбир бўлди. Голбол спортининг оммалашиши ва спортчиларимизнинг халқаро майдонда муваффақият қозониши келгусида бу йўналиш янада ривожланишига туртки беради.


Сув қандай равон оқади?

Канал ва ариқларни бетонлашдан мақсад сув исрофгарчилигининг олдини олиш. Тўғри тортилган канал ва ариқдан сув равон оқади.

Илон изи, нишаблиги тузук олинмаган тармоқдан эса сув яхши юрмайди.

Шу кунларда бир нечта вилоятларда бўлиб, ички суғориш тармоқларини бетонлаш ишларини кузатдик. “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ва фермерлар томонидан ариқларнинг эски ўзани “бетон сувоқ” қилинаётганини кўрдик. Яъни, ўзан қандай бўлса, шундоқлигича бетон қилинаяпти. Битта вилоятда эмас, бир нечта вилоятда шундай ҳолатларга дуч келдик.

Катта маблағ сарфланиб, бетонланаётган суғориш тармоқлари ип тортилиб, ўзани тўғрилаб олинса ҳам чиройли чиқади, ҳам сув равон оқади.

Нега айримлар шуни билиб туриб, озгина меҳнатдан қочиб, қийшиқ-қўнғир бўлса ҳам бетонлаб бормоқда.

Ҳар бир ишга мутахассис кўзи билан қараб, сифатли бажарсак, аввало, ўзимизга яхши эмасми?

Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яккасаройда "Хуш келдинг, баҳор!" миллий паради бўлиб ўтди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида бўлиб ўтган "Хуш келдинг, баҳор!" миллий паради катта кўтаринкилик билан ўтказилди. Ушбу байрамона тадбирда турли ёшдаги одамлар иштирок этиб, баҳорнинг кириб келишини ўзгача шодиёналар билан нишонлади.

Баҳорий параднинг асосий жиҳатлари:

3 километр масофа давомида иштирокчилар пиёда юриб ўтишди.

2 мингга яқин инсон ўзининг миллий либосларида қатнашиб, ўзбекона анъаналарни намойиш этди.

Парад 5 та маҳалла ҳудудидан ўтиб, кўчаларда байрам шукуҳи ва кўтаринки кайфиятни таратди.

Маҳаллалар бўйлаб ўтган ушбу тантанали юриш миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, бирдамлик ва байрамона руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Иштирокчилар қўлларида баҳорни мадҳ этувчи шиорлар ва гуллар билан юриб, байрам кайфиятини янада жонлантиришди.

Ушбу тантанали парад нафақат қишнинг совуқ кунларидан кейин илиқлик олиб келган баҳорни қарши олиш, балки халқимизнинг маданий меросини кенг намойиш этиш имконини ҳам берди. Яккасарой туманининг кўчалари байрамона оҳанглар, кулгу ва миллий куй-қўшиқлар билан тўлиб, барчага унутилмас таассурот қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live

4k 1 10 3 11

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон вилоятида Damas уриб кетган 10 ёшли қизалоқ вафот этди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Damas 2015 йилда туғилган қизалоқни уриб юборган. Қизалоқ олган тан жароҳатлари ортидан ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live

4k 2 15 7 11

Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1 январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1 апрелгача75%;
1 июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


Президент суд тизимини янада яхшилаш борасида йиғилиш ўтказди. Мажлисда очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш муҳокама қилинган

Инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган бу соҳани такомиллаштириш давлатнинг доимий эътиборида. Сўнгги саккиз йилда судларга доир 70 га яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинган. Уларнинг моддий-техник базаси яхшиланган.

👉 https://effect.uz/6223

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, ҳукуматнинг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.

Март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°C даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шундай қарорга келинган.


Тошкентда 9-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин юз берди

Жорий йил 1 март куни соат 15:23 да Қорасув-4 маҳалласидаги 9 қаватли уйининг 9-қаватидаги хонадонлардан бирида газ портлаши туфайли ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ёнғин соат 16:07 да тўлиқ бартараф этилди. Тезкор чоралар натижасида 6 киши қутқарилди.

Воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан, икки нафар бола жароҳат олди. Афсуски, болалардан бири шифохонага етказилаётган пайтда вафот этди, иккинчиси эса шифокорлар назорати остида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага хонадонда яшовчилардан бирининг ўз жонига қасд қилишга уриниши сабаб бўлган. Фуқаро газ плитасини атайлаб ёққан, сўнг газ-ҳаво аралашмаси чақнашидан ёнғин келиб чиққан. Шундан кейин у ўзини 9-қават деризасидан ташлаб, ҳалок бўлган.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўрақўрғонда Наманган вилояти ИИБ томонидан 2000 тупдан иборат яшил макон ташкил этилди

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тўрақўрғон тумани «Поросмон» маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига 2000 туп турли навдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги амалий ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хоразм ҳокими нималар билан банд?

Бугун, 1 март куни Президент томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш масалаларига бағишланган кўргазмали ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 70 та маҳалла раислари ҳамда ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов сўзга чиқиб, томорқа ва ижара ерлардан самарали фойдаланиш борасидаги муҳим вазифаларга тўхталдилар.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kadrlar tizimidagi inqiroz: Manqurtlarga kunimiz qoldimi? — Rasul Kusherbayev

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.