Халқаро жиноят суди Нетаняҳу ва Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди
ХЖС Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача содир этган инсониятга қарши жиноятлари ва уруш жиноятлари учун ҳибсга олишга ордер берди.
Суд ҲАМАС юқори мартабали қўмондони, Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужумда жорий йил июлда ҳалок бўлгани айтилган Муҳаммад Деифни ҳам ҳибсга олишга ордер берган.
Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олишга доир сўров дастлаб ХЖС прокурори томонидан 2024 йил 20 май куни сўралганди. Бунга жавобан Исроил томони ушбу сўровни бекор қилишни сўраб судга шикоят қилган.
«2024 йил 21 ноябрда ХЖСнинг судгача бўлган палатаси бир овоздан Исроил Рим статути 18 ва 19-моддалари бўйича берилган шикоятини рад этиш бўйича қарор қабул қилди», дейилади ХЖС баёнотида.
Суд қарорига кўра, 2 айбланувчи ҳам қасддан Ғазонинг тинч аҳолисини яшаш учун зарур бўлган нарсалар, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва тиббий буюмлар, ёқилғи ва электр энергиясидан маҳрум қилган.