Сербия ҳукумати шанбани мотам куни деб эълон қилди
Сербиянинг Нови Сад шаҳри темирйўл вокзалида бетон соябон қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
Мамлакат ички ишлар вазири Ивица Дачичга кўра, бетон плиталари тушга яқин станция ташқарисидаги скамейкаларда ўтирган одамлар устига қулаб тушган. Вокзал биноси 2021 йилда реконструкция қилинган ва бу йил 5 июль куни расмий очилиш маросими учун қайта таъмирланган.
Маҳаллий ОАВ Сербия давлат темирйўл компаниясидан иқтибос келтирган ҳолда шийпонни вокзал билан бирга реконструкция қилиб бўлмаганини қайд этди. Бош вазир Милош Вучевич 1964 йилда қурилган шийпонни сақлаб қолишга масъул бўлганларнинг барчаси жавобгарликка тортилишини айтди.
деди Вучич фожиадан бир неча соат ўтиб.
Қутқарув операцияси якунланган. Ҳалок бўлган 14 кишидан ташқари 3 киши жароҳатланган. Сербия ҳукумати шанбани мотам куни деб эълон қилди.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live

«Умид қиламизки, бу якуний рақам — 14 киши ҳалок бўлди. Улардан беш нафари шахсини аниқлай олмадик»,