Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оҳангаронда болалар ҳаққини ўмарган боғча мудираси қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилгани ҳақида видеолар тарқалди. Видеода боғча мудирасига тегишлилиги айтилаётган “Кобалт” юкхонасида 10 килодан ошиқ балиқ, қарийб 10 кило гўшт, гуруч, ёғ ва бошқа маҳсулотлар борлиги тасвирланган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йил 22 октябь куни содир этилган. Шу куннинг ўзида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш олиб борилган. Айни пайтда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам назоратга олинган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live