Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Ўзбекистонда болалар панэнцефалитдан ўляпти. Вазирликнинг парвойи фалак, вазирнинг вақти йўқ...
Тиббиётда янги, Ўзбекистонда эса деярли бегона – панэнцефалит хасталиги оқибатида 15 нафарга яқин болакай вафот этган. 23 октябрь куни ҳам бу касалликдан ўлим Сурхондарёда ҳам кузатилгани Effect.uz’га маълум.
Мурғакларнинг ўлимида жон талвасасида Соғлиқни сақлаш вазирлигига борганлар эса ушбу дард билан курашаётганларнинг ота-оналари, бобо бувиларидир.
2-3 йил олдин уларнинг ҳам дилбандлари бағриларида шовқин солиб, ўйнаб-кулиб катта бўлаётганди. Ҳозир эса қизамиқдан кейинги асорат сифатида тавсифланаётган мия фалажидан азобда...
Болалар тўхтовсиз судурги, мушаклар тортишишидан қийналади. Кўзлари жовдираган митти болакайларнинг нигоҳларида “мени асраб қол деган умид” милтиллайди...
Начора, Ўзбекистонда бу касалликка ҳозирча аниқ чора топилмаган.
Айни кунларда мамлакатда 100 дан зиёд бола шундай азобда яшаяпти, касалликка чалинган болаларнинг барчаси деярли 2019 йилда туғилган.
Фарзандлари ҳаётини сақлаб қолиш ҳаракатида бўлган ота-оналар соғлиқни сақлаш тизимида кўп тўсиқларга дуч келди. Шу сабабдан ота-оналар соғлиқни сақлаш раҳбари Асилбек Худоёров билан учрашиш илинжида вазирликка боришганди, аммо жиддий муаммони муҳокама қилишда вазирнинг вақти топилмаган...
👉 Тўлиқ видео
🕊Telegram |📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live