Fotima Ўктамова Абдумўминовна dan repost
Маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги фаолияти депутат томонидан ўрганилди
Ўзбекистон Экологик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши депутати Абдумалик Эрматов Марғилон шаҳридаги Зуҳро ва Қиргули маҳаллаларидаги аёллар дафтари хатлов жараёни билан яқиндан танишди. Депутат маҳалла еттилиги фаолияти ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, аёлларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.
Депутат ўз ташрифида аёллар ва уларнинг фаровонлигини таъминлашда қаратилган чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлади.
Депутатнинг шу каби ташрифлари ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий ва таълим соҳасидаги ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Аёллар дафтари, маҳалла фаолияти ва таълим тизими бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар келгусида аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, А. Эрматов ҳудуддаги 5-мактаб ва 36-мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ҳам ўрганди. Таълим соҳасида амалга оширилиши керак бўлган чора тадбирлар бўйича режа тузилиб, ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.