| Farg'ona viloyat Kengashi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


O'zbekiston Ekologik partiyasi Farg'ona viloyat Kengashining telegramdagi rasmiy kanali.
Fарғона вилояти, Қиргули мавзеси
Тел: +998956504040
www.ecouz.uz
Facebook.com/https://www.facebook.com
instagram. com/ecopartyuzb
Yotube. com/c/ecouz
@ecopartyuzb_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Qizil_kitob

Turkiston silovsini tabiatan noyob va eng kam tarqalgan turlardan biridir.


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ekopartiya
#Bilasizmi

Batareykalarning atrof-muhitga zararli ekanligini bilarmidingiz?


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Fotima Ўктамова Абдумўминовна dan repost
"Сиз экологияга оид билимларни биласизми?"

Хабар берганимиздек, мамлакатимизда ёшларнинг экологик билимларини ошириш, уларнинг қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат туйғуларини юксалтириш мақсадида мактаб ўқувчилари иштирокида "Сиз экологияга оид билимларни биласизми?" кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Куни кеча Марғилон шаҳрида ушбу танловнинг сектор босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг мақсади ёш авлоднинг экологик билимларини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунийликни чуқур ўрганиш ва амалий фаолиятга тадбиқ этишдан иборатдир. Тадбирда Экологик партия Марғилон шаҳар кенгаши раиси, Матлубахон Абдураҳмонова, партия фаоллари, шаҳар кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Танловда Марғилон шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда давомида унда иштирок этаётган ўқувчилар ўз билим ва қобилятларини намоён этиб, тўртта муҳим шарт асосида билимларини синовдан ўтказдилар.

Танловда иштирокчилар Она табиатни асраш, бу жараёнда ёшларнинг вазифалари, экологияга оид ҳуқуқий ҳужжатлар, бош қомусимизда бу борада белгилаб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, қоидалар ҳақида тушунтириб бердилар
.

Кўрик-танловни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида Фарғона давлат университети ва САМU хусусий тиббиёт университети ўқитувчи ва профессорлари ҳамда Марғилон шаҳридаги биринчи ва иккинчи тиббиёт техникуми ўқитувчиларидан иборат ҳайъат аъзолари шакллантирилди. Танлов якунида эса сектор босқичида ғолиб жамоалар аниқланди. Унга кўра 1-сектор ҳудудидан 19-мактаб, 2-сектор ҳудудидан 11-мактаб, 3-сектор ҳудудидан 16-мактаб, 4-сектор ҳудудидан эса 1-ИДУМ жамоалари ғолибликни қўлга киритдилар.




Fotima Ўктамова Абдумўминовна dan repost
Дарахт эккан асло кам бўлмас

Юртимизда яшил боғлар, яшил маконларнинг кенгайиб бориши, фуқароларнинг саломатлигини асрашга, ёшларнинг келажагини янада порлоқ ва ишончли бўлишига хизмат қилади. Зеро Муҳатарам Президентимиз томонидан 2025-йилни Ўзбекистонда "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилингани ҳам бу борадаги эзгу ишларни амалга оширишга хизмат қилади
Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам Яшил макон лойиҳаси доирасида ҳудудларда дарахт экиш ишлари қизғин тусда амалга оширилмоқда. Ана шу борадаги ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шохрухбек Каричаев, вилоят прокуратураси вакиллари, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иклим ўзгаришлари бошқармаси ходимлари иштирокидаТошлоқ туманидаги Ўрмон хўжалиги бўлимига қарашли ерда ўрганиш ишларини олиб бордилар
Ўрганиш натижасига кўра мазкур ҳудуддаги 350 гектар ер майдонига 6 милиондан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилган бўлиб, уларни парваришига катта эътибор қаратиб келинмоқда

.
Хусусан, туя арчаси, маржувенний, элдар саснаси, акация, каталпа, қайрағоч, тут, заранг, ясин, лола дарахтлари, олма, анор, ҳурмо, шафтоли, гилос, силива, узум каби дарахт кўчатлари етиштирилмоқда. Ҳудудда сифатли кўчат заҳираси яратилган.
2025-йилда Яшил макон умумиллий лойиҳаси доирасида 13 мингта дарахт кўчатлари экилиши белгиланган. Ўрмон хўжалиги мутахассислари иштирокидаги мулоқот давомида дарахтларни тўғри парваришлаш, экиш, агротехник тадбирларини сифатли оли бориш бўйича зарурий тавсия ва маслаҳатлар берилди.




O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги лойиҳа! — Мувозанат

Ер юзида 2 миллиардга яқин аҳоли тоза ичимлик сувига эга эмас

Батафсил: https://uza.uz/posts/683433

📹 https://youtu.be/7qVgXMl5hZk

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ekopartiya
#Fraksiya_yigilishi

O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida bir qator muhim qonun loyihalari qizg‘in muhokama qilindi.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Hafta davomida O‘zbekiston Ekologik partiyasi tomonidan amalga oshirilgan ishlar haqida haftalik dayjest.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Fotima Ўктамова Абдумўминовна dan repost


Fotima Ўктамова Абдумўминовна dan repost
Маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги фаолияти депутат томонидан ўрганилди

Ўзбекистон Экологик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши депутати Абдумалик Эрматов Марғилон шаҳридаги Зуҳро ва Қиргули маҳаллаларидаги аёллар дафтари хатлов жараёни билан яқиндан танишди. Депутат маҳалла еттилиги фаолияти ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, аёлларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Депутат ўз ташрифида аёллар ва уларнинг фаровонлигини таъминлашда қаратилган чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, А. Эрматов ҳудуддаги 5-мактаб ва 36-мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ҳам ўрганди. Таълим соҳасида амалга оширилиши керак бўлган чора тадбирлар бўйича режа тузилиб, ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Депутатнинг шу каби ташрифлари ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий ва таълим соҳасидаги ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Аёллар дафтари, маҳалла фаолияти ва таълим тизими бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар келгусида аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Fotima Ўктамова Абдумўминовна dan repost


O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Gazeta_sharhi

"Oila va tabiat" gazetasining navbatdagi sonida biri-biridan qiziqarli maqolalar bilan tanishing.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


"СИЗ ЭКОЛОГИЯГА ОИД ҚОНУНЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?" ТАНЛОВИНИНГ МАКТАБ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари жамиятнинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб бормоқда. Айни шу мақсадда, ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда экологик маданиятини юксалтириш йўлида мамлакатимизда турли танлов ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шу йилнинг 27 декабрь куни Республика Бош вазири ўринбосари томонидан “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” номли республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича топшириқ берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қуштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида танловнинг мактаб босқичлари ўтказилди.

Бугун 30-мактабда 4-сектор ҳудудига кирувчи мактаб ўқувчилари ўртасида танловнинг навбатдаги саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 10 та мактабдан иқтидорли ва билимли ўқувчилар иштирок этишди.

Танлов якунига кўра:

1-ўрин – 25-умумий ўрта таълим мактаби
2-ўрин – 18-умумий ўрта таълим мактаби
3-ўрин – 48-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига насиб этди.

Ғолиблар келгуси ҳафтада ўтказиладиган туман босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Мазкур танлов ўқувчиларнинг экология соҳасидаги билимларини ошириш, қонунчилик асосларини ўрганиш ҳамда табиатни асраш бўйича масъулиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Эътиборли жиҳати, иштирокчилар нафақат экологик қонунчилик ҳақида билимларини намоён этишди, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида ўз таклиф ва ташаббусларини ҳам билдиришди.

Эндиликда, туман босқичи ғолиблари вилоят ва республика босқичларида иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорларини янада намоён қилишади. Бу каби танловлар ёш авлоднинг экологик саводхонлигини оширишда ва табиатга бўлган муносабатини тўғри шакллантиришда катта ўрин тутади.

Сайёра Мамажонова.



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.