Савол:
Пайпоқнинг устига масҳ тортиш мумкинми?
Жавоб:
Сиз кийиб юрган Хитойнинг юпқа пайпоқларига масҳ тортиш мумкин эмас. Тўғри, ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "жауроб" (пойабзал ёки қалин пайпоқ) устига масҳ тортганлари ҳақида ривоятлар бор. Лекин ўша даврдаги пойабзал билан бугунги юпқа пайпоқлар ўртасида катта фарқ бор.
Шариатда маҳсига масҳ тортиш учун қуйидаги шартлар мавжуд:
Теридан бўлиши
Тўпиқдан ошиб, боғламасдан ҳам оёққа ёпишиб туриши
Қалин бўлиши ва сафарга чидамли бўлиши
Уч бармоқчалик катта йиртиқ жойи бўлмаслиги
Масҳ тортиганда сув оёққа кирмаслиги
Оёқнинг катта қисми тўлиқ бўлиши
Ёғочдан, шишадан, темирдан тайёрланган пойабзалларга масҳ тортиш мумкин эмас.
Ўша даврдаги пойабзал бугунги кундагидан анча қалин ва чидамли эди. Баъзи одамлар ҳадисларни ўз нафсларига қараб талқин қилишади, лекин Ислом дини инсонларнинг хоҳишига қараб эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмига кўра амал қилади (Мароқул Фалоҳ).