✳️ Дифференсиал диагностика:
✅Юрак сохасида оғриқ: юракка алоқадорми ёки невралгиями?
Фарқлашга харакат қиламиз:
▪︎Оғриқ жойлашиши. Одатда юракка алоқадор(ишемик) оғриқ тўш орқасида бўлади. Оғриқ чап қўлга тарқалиши мумкин. Невралгияда оғриқ айнан юрак сохасида(чап томонда) нуқтали характерда бўлади.
▪︎ Оғриқни холатга қараб ўзгариши. Невралгияда оғриқ нафас актида, гавдани холатини ўзгартирганда кучайиши мумкин, ишемик оғриқда ўзгармайди(статик оғриқ), бир хил туради.
▪︎ Давомийлиги. Ишемик оғриқ одатда ярим соатгача давом қилиши мумкин. Невралгияда оғриқ суткалаб давом қилиши мумкин(кучайиб камайиб, кам интенсивликда).
▪︎ Жисмоний зўриқишга боғлиқлиги. Ишемик оғриқ жисмоний ёки эмоционал зўриқишда кучаяди. Невралгияда хам жисмоний зўриқишда оғриқ кучайиши мумкин, лекин бу кўпинча гавдани холати ўзгаргани учун бўлади.
‼️Унутмаслигимиз керакки, юрак сохасида қандай оғриқ бўлишидан қатьий назар, албатта мутахассис кўригидан(кардиолог, невропатолог) ўтиб қўйиш зарур.
https://t.me/drolimjonov_blog