dr_Olimjonov ( shaxsiy blog )


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


1) Tibbiyotga asoslangan ma'lumotlar
2) Pediatriyaga oid ma'lumotlar
3) Tibbiy ba'za
4) Shaxsiy fikrlar
Savol yoki takliflar uchun 👉 @pediatr_Olimjonov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


✳️ Боланинг тиши қачон чиқади ?!

🔸 «Фарзандим энди 6 ойлик бўлади. Тишлари ҳали чиқмади, сочлари ҳам нозик. Шифокорга олиб борсам рахит бошланяпти, деб томчи дори ёзиб берди. Дори беряпман, лекин болам негадир ривожланишдан орқага қолаётгандек....»

🔸 6 ойлик боланинг сут тишининг чиқмаслиги хавфли ҳолат эмас. Дастлабки тишлар боланинг физиологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда 6-8 ойгача чиқиши мумкин. Сочига келсак, бу пайтда ҳар қандай боланинг сочи ҳам нозик бўлади. 
Агар шифокорингиз болани кўриб дори ёзиб берган бўлса, уни дозасига алоҳида эътибор берган ҳолда вақтида ичиринг. Ҳар куни тоза ҳавода сайр қилдиринг, тўлақонли озиқлантиринг.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Нима сабабдан эмланамиз ва бу нимага керак!!!

✅16 ёшгача бўлган болаларнинг мажбурий эмлашлари сони Узбекистонда -  *12 та инфекцияга қарши вакцинация олиб борилади.
*
🔸Ўзбекистон вакцинация календарига 6 та вирусли касаллик: қизамиқ, қизилча, тепки, полиомиелит, гепатит В, ротавируслар; ва 6 та бактериал касаллик: *сил, бўғма, кўк йўтал, қоқшол, пневмокок ва гемофил инфекция* қарши эмлашлар ўрин олган.

🔸Бир қатор вақциналар биринчи мартадаёқ иммунитет хосил қилса, айримларини тўлақонли иммунитет шакллантириш мақсадида қайта-қайта юборилади. Бу холат *ревакцинация* деб аталиб - илгариги эмлашлар натижасида хосил қилинган иммунитетни турғун ушлаб туришга асосланади.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Болаларда учрайдиган рахит касаллиги аломатлари!!!

✅ Рахит – кичик ёшдаги болаларда учрайдиган касаллик бўлиб, организмда кальций ва фосфор алмашинуви бузилиши натижасида келиб чиқади. Кичкинтой ҳаётининг дастлабки йиллари тез ўтади. Суякларнинг тўғри ўсиши учун D витамини организмда кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши, суяк ва бошқа тўқималарга етиб боришини бошқаради. D витамини етишмаслиги сабабли рахит касаллиги ривожланади. D витамини оз миқдорда озиқ-овқат билан киради, катта қисми қуёш нурлари таъсирида терида синтезланади.

❗️ D витамин етишмаса қуйидаги аломатлар кузатилади:

🔸бола уйқусининг бузилиши;
🔸эмаётганда кўп терлаши;
🔸товуш ва ёруғлик нуридан чўчиши;
🔸тери тошмалари;
🔸бошининг энса қисмида соч тўкилиши;
🔸инжиқлик, безовталик.

https://t.me/drolimjonov_blog


🤓 Xitoy sun'iy intellektni rivojlantirish uchun 6 million dollar sarfladi.

😎 Saudiya Arabistoni Neymarga 7 o'yin o'ynash va bitta gol urish uchun 90 million dollar sarfladi.‌‌

❗️ Shu narsadan bilsak bo'ladi rivojlanish qayerda bo'layotganini...!

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Нормада янги туғилган чақалоқлар қанча ухлаши керак?

✅ Бир ухлашда камида 35-40 дақиқа, кўпи билан 3-4 соат ухлаши мумкин. Куну - тун мобайнида ўртача 15-18 соат ухлайдилар. 

🔸 Чақалоқ жуда кўп ухлаши зарарли эмасми?
🔴 Агар бола жисмонан ва рухан яхши ривожланаётган бўлса,
🔵 Унда бирон ноодатий ҳолатлар намоён бўлмаётган бўлса,
🟢 Чақалоқ вақтида ва кераклигича эмаётган бўлса, 
🟡 Унинг тагликлари мунтазам равишда хўл бўлиб, ичи мунтазам равишда келаётган бўлса.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Болаларда тирноқ тишлаш одатини даволаш мумкинми?

✅Тирноқ ва унинг атрофини тишлаш ҳолати онихофагия деб аталади. Бу одат кўпроқ психологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлади ва стресс, ташвиш ёки қаттиқ тушкунлик пайтида кузатилади. Бунинг сабабини чуқур кузатув орқали аниқлаш мумкин.

🔶Агар бола кўпчиликнинг олдига чиқишдан аввал тирноқларини тишлай бошласа, бунинг сабаби одамларга нисбатан бироз қўрқув бўлиши мумкин. Бу ҳолат оилага янги чақалоқнинг келиши натижасида эътиборнинг камайиши сабабли ҳам кузатилади.

🔶Болалар асосан автоматик тарзда, ўзининг хатти-ҳаракатидан бехабар бу ишни амалга оширади. Болаларни ушбу одатдан танбеҳ бериб қайтариб бўлмайди. Бу одатни бартараф этиш учун қўлларни ўйинчоқлар билан банд қилиш лозим. Ҳаммасидан ҳам фойдалиси - ота-она меҳри ва эътиборидир.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Болам тез-тез қайт қилади. Бунинг сабаби нима?

📌Қайт қилиш - бу ошқозондаги овқат маҳсулотларини босим остида оғиз орқали чиқишдир.

🔶 Қайт қилишга ичак инфекциялари, овқатдан заҳарланиш, ортиқча овқатланиш, иссиқ уриши, жисмоний зўриқиш, стресс, сабаб бўлади.

✅ Қайт қилганда ёрдам кўрсатиш :
• Сувсизланишнинг олдини олиш учун махсус глюкоза-туз эритмаларини ичириш;
• Қусишга қарши дори воситалари бериш шифокор кўрсатмасига биноан.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Муддатидан олдин (чала) туғилган бола

🔸Боланинг она қорнида ривожланиш даври 38-40 ҳафта давом этади. Ҳомила ташқи муҳит таъсиридан онанинг организмида ҳимояланади ва она организми орқали озуқа олади.Агар бола муддатидан олдин туғилиб қолса, у ҳолда у шифохонада махсус назорат остига олинади.

🔸Муддатидан олдин туғилган болаларнинг 4 даражаси мавжуд:

▪️1-даража: 35-37 ҳафта оралиғида туғилган - вазни 2200 гр;
▪️2-даража: 32-34 ҳафта оралиғида туғилган - вазни 1501-2000 гр;
▪️3-даража: 29-31 ҳафта оралиғидатуғилган - вазни 1001-1500 гр;
▪️4-даража: 29 ҳафтадан олдинроқ туғилган - вазни 1000 гр дан кам.

‼️ Ўттиз беш ҳафтадан кейин туғилган болалар одатда тез вазн ошириб муддатида туғилган тенгдошларига етиб оладилар. Одатда бундай чақлоқларда патологик касалликлар мавжуд бўлмаса, уларни шифохонадан 1-2 ҳафта ичида чиқариб юборишади.

https://t.me/drolimjonov_blog


Gorizont dan repost
❗️Олимлар буйрак саратонини енгиш арафасида туришибди. 100% самарадорликни кўрсатган вакцина яратилди.

Вакцина саратон такрорланиш хавфи юқори бўлган барча тўққизта бемор иммунитетини кучайтирди ва хавфсиз деб топилди. Агар халқаро синовлар ижобий натижа берса, вакцинани оммавий ишлаб чиқариш бошланади.

Батафсил Gorizontда...


✳️ Шамоллашда қачон шифокорни чақириш керак?

❗️ Тажрибали ота-оналар енгил шамоллашни уй шароитида ҳам даволаш мумкинлигини яхши билишади. Шифокор бундай ҳолатларда фақат маълумотнома ёзиш учунгина керак. Бироқ қуйидаги ҳолатларда педиатрга кўриниш керак бўлади:

🔸Шифокор маслаҳатини олиб, тинчланишингиз зарур бўлса ёки шунчаки болага шифокор ёрдами керак деб ҳисобласангиз;
🔸Ҳарорати кўтарилган бола 3 ойдан кичик бўлса;
🔸Бола 6 ойга етмаган бўлса, ҳарорат эса 1 кундан ортиқ вақт давомида 38 даражадан юқори бўлса;
🔸Бола 1 ёшга етмаган бўлса, ҳарорат эса 1 кундан ортиқ вақт давомида 39 даражадан юқори бўлса;
🔸Болада тошмалар пайдо бўлса;
🔸Ҳарорат билан бирга оғир белгилар кузатилса: йўтал, қайд қилиш, кучли оғриқ ва б.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Йўтал қандай ҳолларда ташвишлантирувчи аломат ҳисобланади?

🔸Агар у кутилмаганда ва ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлса (кўпинча бу боланинг нафас йўлларига бирон-бир майда нарса кириб қолганидан дарак беради).
🔸Йўтал ўткир, хуружга ўхшаш кўринишга эга бўлса.
🔸Қўпол, хириллаш ва кўнгил айниш билан кечадиган «бўғиқ» йўтал – круп деб аталувчи юқумли касалликнинг аломати бўлиши мумкин.
🔸«Қуруқ», тўхтамайдиган, ҳолдан тойдирадиган йўтал нафас йўлларида яллиғланувчи жараён борлигидан дарак беради (фарингит, ларингит, трахеит, бронхит, ЎРК, ЎРВИ).

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Йўтал қачон ташвишланиш учун сабаб бўлмайди?

🔸 Йўтал — организмнинг табиий рефлекси. Нафас йўлларига нимадир кириб қолса, халал бераётган заррачани кучли ҳаво оқими ёрдамида итариб чиқариш зарурияти пайдо бўлади. Шунинг учун йўталдан қўрқиш керак эмас: бу кўпчилик ҳолларда юзага келган муаммони организмнинг ўзи ҳал қилишининг белгисидир.

🔹Боланинг нафас йўлларига чанг, ўсимликлар чанги ёки овқат увоқлари тушиб қолганда.
🔹Боланинг тишлари чиқаётган ва сўлаги томоғига кириб қолганда.
🔹Гўдакнинг томоғига она сути тиқилиб йўталиб қолганда.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Атопик дерматит

🔸*Атопик дерматит*-кўп сабабларга ега бўлган терининг сурункали,ирсий,аллергик яллиғланиши.Ерта ёшдан бошланиб, 60% ҳолларда сурункали кўринишига ўтади.

🔸 Болаларда дерматит ривожланишининг асосий хавф омили аллергияга ирсий мойиллик бўлиб, бу кўплаб омилларга ёрдам беради:
🔹Туғиш ва ҳомиладорликни оғир кечиши.
🔹Ҳомиладорлик ва лактатция даврида овқат ратционини бузиш.
🔹Ерта суньий озиқлантириш.

❗️ Атопик дерматитни даволашни асосий тамойиллари:
🔺Диетотерапия;
🔺Антигистамин препаратлар;
🔺Иммунотерапия;
🔺Ратциондан аллергенларни олиб ташлаш;

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Қизамиқ

🔸 Қизамиқ-юқори иситма,тери тошмаси,оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг ялиғланиниши кўринишидаги характерли аломатларга ега бўлган болалик давридаги юқимли касаллик.

🔸 Ҳозирги вақтда бу касаллик жуда кам учрайди, чунки қизамиққа қарши емлаш расмий емлаш тақвимига киритилган.

❗️ Бироқ ҳар бир инсон ўз фарзандини емлашни ўзи танлайди,шунинг учун бутун дунё бўйлаб ҳар хил қизамиқ епидемияси содир бўлади.Педиатирлар қатьий емлашни тафсия қиладилар.

https://t.me/drolimjonov_blog


✳️ Нутқнинг бузилиши ва дудуқланиш.

🔸 *Дудуқланиш*-товушлар, бўғинлар ёки сўзларнинг тез-тез такрорланиши ёки чўзилиши билан тавсифланган нутқ бузилишидир.

‼️Дудуқланиш иккита тури фарқланади:
▪️ Невротик дудуқланиш- болаларда невроз, стресс фонида намоён бўлади.
▪️ Неврозга ўхшаш дудуқланиш-бу оғир неврологик нуқсон бўлиб,жумладан, харакат ва артикулатция бузилишлари билан билан намоён бўлади.
Бундай дудуқланишни сабаблари:ирсий мойиллик,туғруқ пайтидаги травма,онанинг хомладорлигининг оғир кечиши.

📌Дудуқланишни даволашни асосий принципи- нутқ маркази ишини нормаллаштиришдир
📌Дори терапияси: тинжлантирувчи ва судоргига қарши препаратлар.
📌 Нутқ ва логопедия машқлари.

https://t.me/drolimjonov_blog


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм

Бугун, 30 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни.


Борган сари бутун дунёга шарманда булмасак булди...!


✳️ Этиксимон юрак белгиси

🔸 Эхочилар бўлса қайси касаллик эканлигини дарров билишди))

🔷 Сабаблари:

1. Ўнг қоринча гипертрофияси (юракнинг ўнг қисмидаги қалинлашиш)

Ўпка артериясидаги торайиш,

Аорта силжиши (дектропозицияси),

2. Интервентрикуляр септал нуқсонлар (юрак қоринчалари орасидаги девор йиртилиши).

3. Ўнг қоринчанинг кенгайиши: Юракнинг ўнг томонида кенгайиш ва юқорига кўтарилиш, бу эса «этикнинг тумшуғи» тасвирини ҳосил қилади.

4. Юракнинг ўнг чегараси ўзгариши: Одатдагидан юқорироққа кўтарилади.

https://t.me/drolimjonov_blog


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИНСУЛЬТ - мия қон айланишининг ўткир бузилиши.

      Дунёда инсультдан ўлим 1-ўринда.Энг самарали ёрдам биринчи 3-4 соатдир, шунинг учун эрта ташхис қўйиш жуда муҳимдир.

  ❗️Агар одам аҳволи ёмон эканлигини кўрсангиз:
1) Унинг исмини сўранг ёки оддий савол беринг агар нутқ сўзсиз бўлса ёки жабрланувчи саволни тушунмаса, бу инсультнинг 1 белгисидир.

2) Қўлларини кўтариб, оғирликда ушлаб туришини сўранг агар бир ёки иккала қўл тушиб қолса (бўйсунмаса), бу инсультнинг 2-белгисидир.

3) Табассум қилишни сўранг  агар табассум қийшиқ бўлса (юзнинг бир қисми билан табассум қилиши мумкин), демак бу инсультнинг 3-белгиси.

🔴Агар камида битта белги тасдиқланса:
❗ Тез ёрдам чақиринг, инсультдан шубҳаланаётганингизни хабар қилинг.
❗ Жабрланувчини ён томонига ётқизиб,
❗ Тез ёрдам келгунча жабрланувчини тарк этманг,
❗ Унинг онгини ва нафасини бошқаринг
❗ Беморни бошига совуқ нарса қўйинг

https://t.me/drolimjonov_blog


Замонавий тиббиёт мўьжизалар яратади !

Бир неча ўн йиллар олдин,бундай ерта туғулган чақалоқларнинг омон қолиш имконияти йуқ еди.

https://t.me/drolimjonov_blog

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.