Tasavvur қилинг: сиз тасвирий санъат музейига кирдингиз. Полотнолардаги рангларни, одамларнинг қиёфасини кўзингиз билан кўриб, ҳаяжонга тушасиз. Тасаввур қилинг: сиз магнитафонда музика тинглаяпсиз. Чолғу оҳанглари, хонанданинг овозини қулоғингиз биланешитиб, ҳаяжонга тушасиз… энди тасаввур қилинг: сиз китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар-ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. ҳеч ким куй ҳам чалмайди. Аммо асарни ўқишга киришишингиз билан кўз ўнгингизда рангин манзаралар пайдо бўлади. Қулоғингиз остида ажиб оҳанглар жаранглай бошлайди. Ўзингиз билмаган ҳолда қаттиқ ҳаяжонга тушасиз…
Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт-дунёдаги саккизинчи мўжиза!
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/drabllar
Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт-дунёдаги саккизинчи мўжиза!
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/drabllar