Витамин A етишмовчилиги йўталга сабаб бўлади.
Витамин A – нафас йўллари шиллиқ қаватини ҳимоя қилувчи муҳим моддалардан бири.
Уни етишмовчилиги йўталга қуйидагича таъсир қилиши мумкин:
1️⃣ Нафас йўллари шиллиқ қаватининг заифлашиши
Витамин A эпителий ҳужайраларининг соғлом ҳолатини сақлаб туради. Унинг камлиги натижасида трахея ва бронхлар шиллиқ қавати қурийди, муҳофаза функцияси заифлашади ва инфекцияларга мойиллик ошади.
2️⃣ Иммунитет пасайиши ва инфекцияларга мойиллик
Витамин A камайганда иммун тизими сустлашади, бу эса вирусли ва бактериал инфекцияларга олиб келиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча узоқ давом этувчи йўталга сабаб бўлади.
3️⃣ Шиллиқ чиқариш жараёнининг бузилиши
Бронхлар яллиғланганида балғам ҳаддан ташқари кўп ёки тескариси, кам ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу эса йўтални кучайтириши ва узоққа чўзилишига сабаб бўлади.
4️⃣ Астма ва аллергик йўтал хавфини ошириши
Витамин A антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, ўпка ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилади. Унинг камлиги бронхиал астма ва аллергик йўтал хавфини ошириши мумкин.
✔ Хулоса: Агар йўтал узоқ давом этаётган бўлса, витамин A етишмовчилиги эҳтимолини ҳам кўриб чиқиш керак.
#️⃣ #Йўтал #ВитаминA #НафасОлиш #СоғломҲаёт
Пульмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek