"Ўпкада фиброз жараёни нимадан хавфли?
Фиброз нима ўзи?
Фиброз — бу ўпка тўқимасида нормал ҳужайралар ўрнини, қаттиқ жипс тўқималар эгаллаб олишидир.
Бу ҳолат нафас олишни қийинлаштиради ва танага кислород етиб боришини чеклайди.
Фиброз қандай юзага келади?
Кўпинча:
Идиопатик (сабаби аниқланмаган) ҳолатда
Узоқ вақт чўзилган яллиғланиш (масалан, туберкулёздан кейин)
Профессионал ҳаво ифлосланиши (мисол учун шахтада ишлаш)
Узоқ муддатли дори воситалари (амиодарон, метотрексат)
Фиброз қайси белгилари билан намоён бўлади?
Узоқ вақтлик қуруқ йўтал
Ҳар қадамда нафас қисиш
“Барабан таёқча”га ўхшаш бармоқлар,
Кучсизлик, чарчоқ.
Пульмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek