#Сӯраган_эдингиз
Тирноқ ва сочни олгандан сўнг ахлатга ёки бирор ерга ташлаб юбориш ҳукми.
Савол: Тирноқларни кeсганда ёки сочни олгандан кeйин уни кўмиш шартми?
Чунки, ҳозирда баланд қаватли замонавий уйларда яшовчи мўмин-мусулмонлар бу борада тафриқага тушиб қолмоқдалар. Соч ва тирноқни кўмиш учун жой топиш муаммо. Ахлатга ташлашдан қўрқамиз. Нима қилиш керак?
Айниқса, сартарошхоналарда сочларимизни олдирганимиздан кейин у сочларимизни йиғиб олиб, яна қайгадир кўмиш анчагина қийинчиликлар туғдиради, тўғрироғи, бунинг имкони ҳам йўқ. Шундай ҳолатларда нима иш қилсак, шариатга мувофиқ бўлади?
Жавоб: Аллоҳ таъолодан тавфиқ сўраган ҳолда ушбу савол юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Тирноқлар, соч ёки мўйловни қисқартириб, кейин уларни ташлаб юборишнинг ҳеч қандай айб жойи йўқ. Уни ахлат билан бирга ёки бошқа бир шундай нарсаларга мўлжалланган жойга
ташлаб юборишнинг ҳам ёмон жойи йўқ.
Чунки, уларни албатта ерга кўмиш шарт эмас. Аммо, имкон бўлса, қийинчилик туғдирмаса, диндаги афзал амаллар борасида яхшироқ иш қилинган бўлади.
Соч ва тирноқларни олганда уларни ерга кўмиб ташлаш ҳақида бир қанча ҳадислар кeлган, аммо уларнинг бирортаси саҳиҳ эмас.
Имом Байҳақий “Шуъабул-иймон” асарларида айтадилар: “Соч ва тирноқларни ерга кўмиб ташлаш ҳақидаги ҳадис бир қанча манбалардан ривоят қилинган, (бироқ) уларнинг ҳаммаси заифдир.
Жамолиддин аз-Зайлаъий ал-Ҳанафий.
"Насбур рояти тахрижи аҳадийси ал-Ҳидаяти" (1/189).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Соч ва тирноқларни (ерга)кўмиб қўйилади. Лeкин агар бундай қилинмаса, унда ҳeч қандай зарар (ёмонлик) кўрмаймиз”
(Ат-Таражжул). 19-бeт).
Хулоса шуки, ахлат идишига ёки бошқа бир шундай нарсаларга мўлжалланган жойга соч ва тирноқ қолдиқларини ташлашда шаръан ҳеч қандай монеълик йўқ.
Кeсилган тирноқларни ёки олинган сочни кўмиш инсоннинг ва унинг барча аъзоларининг муқаддаслиги сабабли тавсия этилади, холос. Аммо уни кўмиб ташлашда имконсизлик ёки қийинчилик, машаққат туғилганда, уларни ташлаб юборишнинг ҳеч қандай зарари йўқ.
Изоҳ: бироқ, ташлаш мумкин экан деб уларни дуч келган жойга ташлаб юборилмаслигини ҳам инобатга олишимиз керак бўлади.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori