#ХОЛИС_ЭСЛАТМАУмра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Аввал Сафо (тоғига) яқинлашганда қуйидаги оят охиригача ўқилади:
إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ"
"Иннас-Софаа вал-Марвата мин шаъааириллаҳ. Фаман ҳажжал-байта ави-ътамаро фалаа жунааҳа ъалайҳи ай-йаттоввафа биҳимаа. Ва ман татовваъа хойрон фаинналлоҳа Шаа
кирун Ъалийм". (“Бақара” сураси, 158-оят).
Сўнгра қуйидаги ҳадис ўқилади:
(أَبْدَأُ بما بَدَأَ اللَّهُ به)
«Абда’у бимаа бада’аллоҳу биҳ».Маъноси: "Аллоҳ (оятда) бошлаган (яъни бошлаб айтган) жойдан (саъйни) бошлайман!"
(Муслим ривояти).
Сўнг: «Аллоҳу акбар», деб такбир айтдилади.
Сўнг: Тавҳид калимаси айтилади
(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحزاب وَحْدَهُ)Ўқилиши:
"Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, Анжаза ваъдаҳ ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ".Маъноси: «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ)илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди: бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди».
Шу (калималар)ни уч марта айтдилади. Марва тепасида ҳам худди шундай қилинади. (Яъни, уч марта такбир, тавҳид калималари айтилади ва дуо қилинади).
(Муслим ривояти)
Манбалар асосида тайёрланди.
Яқинларингизга ҳам улашинг👉
http://myurls.co/doniyorqori