Ошиқлар сузилиб сўзлаганда ҳам,
Дўст ёрон ҳолингни сўраганда ҳам.
Атрофинг шодликка бурканганда ҳам,
Барибир онанинг ўрни бошқача.
Опангман дегани бу асли бекор,
Сингил ҳам ўз куни ташвишлари бор.
Эй дўстим у доим йўлларинга зор,
Барибир онангинг ўрни бошқача.
Дуолар қилади оромин билмай,
Қайғурар сен учун кўксини тирнай.
Чарчамас аллоҳдан баҳтингни сўрай,
Барибир онанинг ўрни бошқача.
Табибинг бўлади жонинг оғриса,
Силайди бошларинг ғамга эгилса.
Бардоши етмайди ёшинг тўкилса,
Барибир онанинг ўрни бошқача.
Пўпалаб асради ғамдан синовдан,
Жабрлар тортди-ку алам ситамдан.
Қутилмай қолибди сочи қировдан,
Барибир онанинг ўрни бошқача.
Топмайсан дунёда ундай буюк зот,
У билан тотлидир бу гўзал ҳаёт.
Меҳрига битилар энг буюк баёт,
Барибир онанинг ўрни бошқача.
https://t.me/DIUM11kasbituman