Postlar filtri


Юқорида ядро☢ урушидан ҳам тирик қоладиган мавжудотлар берилган. Бу албатта ҳазил. Лекин Қиролича нечи ёшда эканлигини биласизми? Елизавета ИИ апрелда 94 ёшга кирди. У испан гриппи тарқалган вақтда тирик қолган (гриппдан 50 миллион киши ўлган), кейин иккинчи жаҳон урушида қатнашиб тирик қолган (урушда 85 миллион киши ўлган), ҳозирда короновирус ҳам унга таъсир қилмаса керак. У тахтга 1952-йилда ўтирган (таққослаш учун Шавкат Мирзиёев 1957-йил туғилган). Шундан сўнг AҚШда 13 марта президент алмашди, лекин Елизавета жойида ўтирибди. Унинг тахт вориси оғли Чарлз 71 ёшда, у аллақачон тахтдан умиди узган бўлса керак.😁

@diktatoruz


ТИЛЛА БАЛИҚЧА
 
Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузча томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хору хас, хазонлар устин ёпдилар.
 
Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни…
 
© Абдулла Орипов
 
@diktatoruz


Унутманг!

Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам, барибир, бир хил вақтни кўрсатади.
Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга бўлсанг ҳам, барибир, ичидаги нарса ўзгармайди.
Агар 300 метрлик уйда яшасанг ёки 3000 метрлик уйда яшасанг ҳам, барибир, ёлғизликни ҳис қилиш бир хил бўлади.
Охирида автобуснинг олди ўриндиғига ўтирсам ҳам ёки орқа ўриндиғига ўтирсам ҳам, барибир, манзилимга бир вақтда етиб боришимни тушуниб етдим.
Фарзандларимизга бой бўлишларини эмас, балки, қандай қилиб бахтли бўлишларини ўргатайлик. Ана ўшанда улар катта бўлганларида, нарсаларнинг нархига эмас, қийматига, қадрига назар соладиган бўладилар.
Қалбимизни фоний дунёга эмас, балки, абадий Охират ва Жаннатга боғлайлик!

M: Нозимжон Ҳошимжон


@diktatoruz


Бугун, 25 декабрь куни "Хумо" арена муз саройида Президент ёшлар билан учрашади.

Ушбу учрашувга ёшлар бир ҳафта аввалдан тайёрлатилди, ким нимани гапириши ўргатилди. Ушбу илова қилинаётган расмда эса бугунги учрашувда ким гапириши белгилаб ўтилган.

Жумаладан, бугун қорақалпоқлик битта қиз адиблар хиёбони қуриб берилишини сўрайди.

Westminstr университетида ўқийдиган бола кутубхоналарни 24 соат ишлаши ва Westminstr университети учун стипендия ажратилишини сўрайди.

Қараб туринг, бугун шу жумалар янграйди. Aлбатта, бундан президентнинг умуман хабари йўқ. Буларни қуйи қатламдаги айрим раҳбарлар саҳналаштиришда бош-қош бўлишди, афсус.

@diktatoruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўтиб бораётган 2020 йил ҳақида видеоролик

Ролик жуда таъсирли чиққан. Унда ҳаммамиз, бутун инсоният бошидан ўтказган даҳшатли ва таъсирли йил ҳақида олинибди. Сиз ҳам қўрқинчга тўла бу йилда "эй курраи замин тўхта бир зум, етар ахир" деган сўз кўнглингиздан ўтдими? Менда ўтди. Қани энди барчаси ортга қайтса...

Бу йилда бошимиздан ўтганлар:

Пандемия - Wuhan fight! (Ухан, олға)
Каъбанинг бўш қолиши
Black lives matter
Бейрутдаги портлаш
Марадонани йўқотиш
Коби Брайантдан айрилиш
ҳамда албатта биз ва қозоқ эли учун талофат бўлган Сардоба ҳалокати...

Келинг бу рўйхатни бошқа давом эттирмай! Видеони кўринг. "Кўринг, фақат йиғламанг!"демайман.

Кўринг! Йиғланг! Каъбани масофани сақлаб тавоб қилишаётганда йиғланг! Скрипка чалаётган беморни кўрганда йиғланг! Аёллар, болалар азобланаётганда йиғланг! Ўрмон ёнғинида қолган коалани кўрганда йиғланг! Бейрут портлашидан талофат кўрганларда йиғланг! Йигит киши бўлсангиз, бировга кўрсатмай йиғланг! Қалб бор сизда, йиғлайверинг!

@diktatoruz


"Малави – қашшоқ, лекин қул эмас. Одамлар демократия учун оёққа турган давлат – олдинга томон энг катта қадам ташлаган давлатдир", – деб ёзади The Economist.

Бу йил энг катта ўсишга эришган давлат сифатида Африка жанубидаги Малави давлати эътироф этилди. The Economist Малавида сайлов натижаларини сохталаштиришга қарши ҳаракатларни эътироф этган.

The Economist турли мамлакатлардаги вазиятни, коронавирус пандемияси даврида тутилган йўлни таҳлил қилган. Нашр Янги Зеландияда коронавирус билан боғлиқ ҳолат барқарор бўлгани, фақатгина 25 киши инфекция туфайли вафот этганини қайд этади. Тайван эса сезиларли иқтисодий ўсиш кўрсатгани, коронавирусга қарши самарали кураш олиб боргани учун эътироф этилади.

Нашрга кўра, гарчи АҚШ коронавирусга қарши курашда Италия, Испания ва Буюк Британия каби ёмон ҳаракат қилган бўлса-да, штатларда вакцина дастури аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, АҚШда сайловчилар ноябрда Дональд Трамп номзодини рад этиб, популизмнинг, яна бир глобал табиий офатнинг, тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлдилар.

«Бироқ йил мукофоти бу сафар Африка жанубидаги давлатга насиб қилди. Таҳлилларга кўра, дунёнинг 80 давлатида инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурмат пасайган бўлса, биз танлаб олган давлатда эса, аксинча, инсон ҳуқуқлари яхшиланди. Бу – Малави давлатидир.

Малавида 2019 йилда президентликка сайлов ўтказилгач, унда Питер Мутарика ютиб чиқади. Бироқ сайлов натижалари сохталаштирилган эди. Сайловчилар эса «штрих билан ўзлаштирилган» ғалабага қарши намойишга чиқдилар ва суд сайлов натижаларини бекор қилди. Шу йил июнь ойида ўтган сайловда оппозицион партиядан номзод Лазарус Чаквера президентликка сайланди.

Kun.uz

@diktatoruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Men ba‘zi kanallar va ularda e‘lon qilinadigan siyosat va boshqa sohalaridagi postlarga taxminan shunday javob berardim.

@diktatoruz


Ижтимоий тармоқларда Жасур Фозилов Бухоро шаҳар прокурори сифатида 20 декабрдан иш фаолиятини бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

ЎзА хабар беришича, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов бу хабар тўғри эканини тасдиқлади.

@diktatoruz


Ижтимоий тармоқларда четга кетиш, суриш кераклиги ҳақида постларга халқнинг фикрлари.
(Мен бу учун қанақадир ўрганиш ишлари олиб бормадим, комиссия тузмадим, жойларга чиқмадим ҳам, миллион-миллион маблағларни сарфлаб илмий тадқиқот марказлари очмадим. Демак, халқни фикрини билиш учун юқоридаги ишларни қилиш шартмас экан. Қани энди, баъзи бировларга ўрнак бўлса.)



Имкони борлар суриш керак. Бу "жаннатмакон" юртимизда фақат айримлар мазза қиб яшайди. Оддий халқ онасини кўриб юрипти

Surish oson. Ketsa bòladi. Musofirlik. Vatan soģinchi.
Imigrantlik tamgasi. Va uzoqdan turib òz yurtingni "degradatsiya"si kòz yoshlari bilan tamosha qilishdan. Shu yerda tik turib òlgan afzaldur.... Balki

Togri gap ayttiz aka hozir yaponiyaga ketiwga yollar qanaqa ekan a🤔

2000 yil boshida Narxozni Pulxoz deyishar edi. Keyin xamma institutlar Pulxoz bb ketti. Shu pulxozni bitirganlarga kunimiz qoldi. Mana talim tizimimiz qanday natijalarga olib kelyapti.

Яширин хукумат. Яширин давлат👎👎👎

Туппа тугри, ватан диган тушунчани йилла давомида бошкача талкин килиб миямизга куйиб келишди бу паразит маънавиятчила, жудаям купчиликки миясида четга чикиб кетиш бу ватанга хиёнат диган тушунча булиб коган, агар ривожланган давлатлани оса этда мобил яшаш турмуш тарзи асосий рольда, сабаби ула узи укиб битирган йуналишида катта яхши иш топса уша жойга караб кетади хич ким улага сан ватанини сотиб кетвосан димиди, катта канака яшаш уша инсонни узини иши, бизада сразу бошланади ношукур ватанини ташаб кетди, камида маънавиятсиз булади, кискаси кимга катта яшаш кулай буса ушатта яшашга хакли.


@diktatoruz


"Tashkent city"га кириш учун чипта.😂

No comment..

@diktatoruz


Ташкент cити га кириш пуллик бўлгани ҳақида

Эшитишимча, бугундан Ташкент cити ҳудудига кириш пуллик бўлган. Болаларга 5000, катталарга 10000, машина билан 20000 сўм.
Нима ҳам дердик, нархи ошмаган бир шу қолганди. Мана энди буни ҳам ҳал қилдик.
Босингизлар!....

@diktatoruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Манбага кўра, мазкур ҳолат яқинда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлганмиш. Видеода ҳокимлик масъуллари назоратида ишчилар арчаларни юк машинаси билан ағдаришаётгани тасвирланган. Адашмасам, президент Мирзиёев чинорга нисбатан арчани кўпроқ яхши кўрарди шекилли. Бу янги усул - уни босқичма-босқич чора-тадбирлар асосида республика миқёсида жадаллаштириб жорий қилиш зарур.

Унинг афзал томони шундаки, қийналиб вақт кетказиб ётмайсиз, ишингиз тез битади. Битта кичкина муаммо бор - дарахт ўлиши мумкин, бироқ бу унчалик ваҳимали нарса эмас. Одам қадри бўлмаётган юртда флора ва фаунага йўл бўлсин! Яна бир гап, Карфагендан кейин бизга қарғиш тегмаганмиди?

M: Zafarbek Solijonov.

@diktatoruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Сизларни деб халқ олдида шарманда бўляпмиз» – сенатор вазир ўринбосарининг ҳисоботидан қониқмади.

@diktatoruz


Ҳалқнинг бир қисмини доимо алдаш мумкин ва бутун ҳалқни бир оз вақт алдаш мумкин, лекин бутун ҳалқни доимо алдаб бўлмайди.

Авраам Линкольн

@diktatoruz


Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатида келтирилган
важларни ўрганиш юзасидан

 
Жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги маълум қилинган.

Ж.Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текшириш ҳамда ҳолатга баҳо бериш мақсадида жорий йил 14 декабрь куни Республика идоралараро комиссияси тузилди.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди.

Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатларини жойига чиққан ҳолда, Ж.Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади.

Текшириш натижалари бўйича қўшимча равишда хабар берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Халқ қабулхонаси

@diktatoruz


Президент Шавкат Мирзиёев:

Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди.

Ҳар бир ҳоким, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳудуддаги муаммолар бўйича тизимли ишлаши керак. Четдан келиб биров қилиб бермайди. Мана, кеча Хоразмдаги шаҳар ва туман ҳокимлари билан гаплашдим. Қанча маблағ сўраса, бердим. Пулимиз кўплиги учун эмас, масала қўя олгани учун.

Одамлар ҳам бефарқ бўлмаслиги керак. Маҳаллий кенгашлар, маҳаллалар талаб қилиши лозим.

Манба

@diktatoruz


Охири кўринмас тала-тала лар ҳақида...

Бизда бирор бир сабаб ёки аниқроқ айтсак, баҳона топиб четдан қарз олиб, уни ўзлаштирвориш одат тусига кирди. Осон бой бўлишнинг бир йўлида бу ҳам. Қанақадир лойиҳа, cитй-митй, кон-пон бошқа-қашқа минг турли баҳоналар қилиб, олинган қарз миқдори ҳам охирги 3 йилда 7 млрд$ дан 27 млрд$ га чиқибди. Aлбатта, бу қарзларнинг ҳаммаси ҳам ўзлаштириб юборилмагандир балки. Лекин, мақсадли сарфаланмади ҳам. Мисол учун:
• коронавирус оқибатларини бартараф этиш деб, 1 млрд доллар жалб этилганди аввал бошида. Шифокорларга эса 100 миллионлаб устамалар тўланиши ҳақида бонг ҳам урилди. Бу ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Пул олган баъзи бир шифокорлар муомаласида ҳам ишида ҳам айтарли ўзгариш кўрмадик. Ўша еб ўрганган одам ҳали ҳам ўша-ўшалигича қолди.
• Монопол компанияларга ҳам миллиард долларлаб субсидиялар берилди. У ҳам ўзини оқлаганини қора халқ заррача ҳам билгани йўқ. Савол туғилади катталаримизда. Қора халқ нега билиши керак?
Жавоб эса битта ва ҳақиқат. Ушбу қарз сўммалари эрта бир кун халқ гарданига тушади. 30 миллион халққа ёйиб ташланади бу сўммалар ҳали.
• Нимаики ислоҳот, қурилиш бўлса, ўша жой яхшигина таланадиган жой бўлиб қолди.
Халқ эса нима ҳам қилсин. Йиллар давомида қилинган босим... Улар жим дардини ютиб юраверади.

Биз эса шунчаки эслатиб қўймоқчимиз. Жўжа саналадиган куз ҳам кўп ўтмай келади...

@diktatoruz


​​Халқимиз ҳақиқатан ҳам меҳмондўст, юртбошининг иккита маишатпараст куёви қолиб, уларнинг меҳмонлариниям боқяпти...

@diktatoruz


Бизнинг хулосалар:

• Бош прокуроримиз ҳам аввалги Бош прокурорлардан фарқ қилмас экан. Бош Қонун Ҳимоячиси бўла туриб, кўплаб криминаллар тепасида турибди, дейишимиз мумкин.
• Тизим шунчалик мафиялашиб кетганки, бу мафия ўзбекона "италян мафияси" пайдо бўлишига ва палак отишига замин яратган.
• Тепа минбарларда туриб қанчалик пункиллланмасин, ҳеч нарса ва ҳеч нарса ўзгармаган. Коррупсия деган жаноб биз билан ҳали кўп ва хўб туриб беради.
• Ривожланиш доимо "халқнинг қутлуғ қони устига" қурилаверади. Чунки " бошкесар жаллодлар" бунга масъул қилинган.
• Давлат тизимидаги бир уюм ватанпарварлар, халқпарварлар доимо таъқиб этилган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.
• Давлат амалдори доимо пул амалдори олдида бош эгади.
• Бу дунёда ҳеч қачон ҳеч кимдан яхшилик кутмаслик керак...

Гапирса гап кўп. Хулосалар эса бизни ҳаётга тўғри ёндашишга ундайверади.
Лекин мени ўйлантирган ва ўйлантирадиган бир жиҳат шуки, қаёққа қараб кетяпмиз...?

@diktatoruz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро шаҳри прокурори Бош прокурор устидан президентга очиқ арзнома билан чиқди

▪️Интернетда Бухоро шаҳри ҳокими Жасур Фозиловнинг президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Aдминистрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга видеомурожаати тарқалди.

Бир соатдан кўпга чўзилган мурожаатда прокурор ўз устидан хизмат текшируви ўтказилаётгани, қонунбузилишга йўл қўйгани аниқлангудек бўлса, жавоб беришга тайёрлигини айтади. “Лекин ҳурматли бош прокуроримиз ва унинг учта ходими томонидан қилинаётган жиноятлар ҳақида айтиб бермоқчиман”, – дейди Жасур Фозилов.

Прокурор ўз сўзида тадбиркор 10 млрд сўм солиқни яширгани, ушбу тергов холис ўтказилишига эса юқоридан босим бўлаётгани ҳақида гапиради. Бош прокуратура Фозилов илгари сурган даъволарга “тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилиши”ни билдирди.

@diktatoruz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

180

obunachilar
Kanal statistikasi