O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Депутат пойтахтлик сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилаяпти
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ташкил қиляпти.
#uzlidep #deputat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ташкил қиляпти.
⏩ Депутат Шайхонтоҳур туманидаги 46-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. Жумладан, поликлиникада аҳоли учун яратилган шароитлар, амбулатор хизматлар кўрсатиш, соғломлаштириш хоналари ҳолатини ўрганди, шифокорлар ва хамширалар билан суҳбатлашди.
Н. Жумаев туманидаги “Катта Оқтепа” ва “Катта ховуз” МФЙлари “маҳалла еттилиги” билан учрашди. Учрашувда маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий, аҳоли бандлиги, хотин-қизлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ўрганилди. Шунингдек, депутат “Катта Оқтепа” маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
#uzlidep #deputat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг