Қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга қўл урди
Шайхонтоҳур туманидаги 46-сонли Оилавий поликлиника қошида ташкил этилган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди ва партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан инсонларни саломатлигини асраш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича 24 та тадбир ўтказди, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 6 нафар ёшлар ишли бўлди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди. Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мазкур ташкилотнинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди. Шунингдек, Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди. 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиқган ҳолда БПТда амалга ошириладиган иш режаси белгилаб олинди.