✅ Мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келиняпти.
💠 Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматованинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"гей Қонун фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини кафолатлашда мустаҳкам замин бўлди.
➡️Айни пайтда ташаббус қилинган ҳужжат билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқаришга ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принциплари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмларини белгилаш таклиф этилмоқда.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

✍️ 2017 йилдан кейин фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш, конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш бўйича ишлар янгича мазмун касб этди.
Ўзбекистон учун ҳаж квотаси 3 баробар оширилди, умра зиёратига квоталар тўлиқ бекор қилинди. Натижада Саудия Арабистонига қарийб 800 минг мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш учун боришди.
Диний таълим тизими ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 та олий ислом таълим муассасаси, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, жумладан, 2 та аёллар мадрасаси, шунингдек, православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, ижтимоий муносабатларга муайян бир динга хос қоидаларни жорий этиш, аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини шубҳа остига қўйиш, ижтимоий ахлоқ нормалари, миллий ва умуминсоний қадриятларни инкор этиш, тиббий хизматдан, илм-фан ва маданият ютуқларидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни чеклашга қаратилган ғоя ва қарашлар тарқалиши ҳолатлари учрамоқда.