Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari.
Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat
Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun:
@deputies_commerce_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Заҳарланган овқат ва ноқонуний маҳсулотлар: Депутат кескин чоралар талаб қилди

🔴 “Адолат” СДП фракцияси депутати Т.Палванов озиқ-овқат хавфсизлиги ва ноқонуний маҳсулотлар муаммоси юзасидан қатор масъулларга сўров юбориб, тизимдаги камчиликларни очиқлади.

❓ Депутат заҳарланиш ҳолатлари ва сифатсиз маҳсулотларнинг олдини олиш бўйича уч асосий саволни кўтариб, қатъий чоралар талаб қилди:
• Уй шароитида тайёрланаётган ва ноқонуний спиртли ичимликларнинг хавфсизлигини ким таъминлайди?
• Алкогол ва тамаки маҳсулотлари устидан қонуний назорат қанчалик кучли?
• Ушбу маҳсулотларнинг ноқонуний айланишига оид текширувлардан қандай хулосалар чиқарилган?

❗️ Депутат мазкур масалаларда бепарволикка йўл қўйилмаслиги лозимлигини қайд этди.

P.S: “Адолатчилар” аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда фаолликни бошлаб юборишган. Давомий бўлади деган умиддамиз! 🙏

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 Куни кеча Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига иситма билан мурожаат қилган чақалоққа нотўғри муолажа қўлланилиши оқибатида қўлида гангрена ривожланиб, кесиб ташлангани ҳақидаги ҳабар тармоқларни портлатяпти.

🗞 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адхамжонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутатлик сўрови юборибди.

⁉️ Депутат вазирлик олдига ўринли саволларни қўйган.

🟢Шунга яқин ҳолатни, яъни бундан бир неча ой олдин Фарғонадаям беморни чап оёғи қолиб ўнгини кесиб ташлашгани ҳақида эшитгандик.

Бунақа хатоларни тагида бефарқлик ётади ўзи. Такрорланмаслиги учун ҳам чора кўриш, керак бўлса жазолаш керак.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


✅ Ерлардан самарали ва барқарор фойдаланишни таъминлаш, сув ва тупроқ ресурсларини муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлашга қаратилган қадам:

🗞 Суғориладиган ерларни қатъий муҳофаза қилиш, бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласини фақатгина суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва тупроқ сифати билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда кўриб чиқилишини белгиловчи ҳуқуқий нормалар белгиланмоқда.


🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🛍 Онлайн магазиндан нимадир сотиб олсангизу, неча кун ўтсаям, қанча кутсангизам олган нарсангиз уйингизга етиб келмади. Энг қизиғи бунақа ҳолатда сотувчига жавобгарлик ҳам йўқ.

⚠️Яъни, қонун лойиҳаси бўйича, сотувчи товар етказиб беришни кечиктирса, ҳар бир кечиктирган куни учун 0.5 фоиздан жарима(пеня) тўлайди.

Қонун лойиҳаси аҳолининг қонуний манфаатларини истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

Депутатларимизнинг айтишларича, бу қонун натижасида сотувчиларнинг масъулияти оширилади, истеъмолчилар ҳуқуқи қатъий ҳимоя қилинади.

Хуллас, ҳеч ким емаган сомсасига пул тўламайди😁.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 Гаровга нимадир қўйиб, кредит олдингизу, қайтаролмай қолдингиз. Бунақа пайт ундирув шу гаровга қўйган мол-мулкка қаратилади.

Мажлисда кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳаси билан:

🗣банкларнинг гаровга нисбатан ҳуқуқлари юқори бўлади;
🗣гаровни суддан ташқари тартибда реализация қилиш тизими такомиллаштирилади;
🗣 мажбуриятни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнлари соддалаштирилар экан.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга шунча афзалликлар берилар экан).

✅ Қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш;
✅ Шаҳар жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш;
✅ Санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш...

Ёмон эмас-а?😌

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📣 Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

"Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунга тегишли қўшимчалар киритиш орқали, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланяпти.


Тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳат ва шикастланишлар аниқланган тақдирда зудлик билан прокурорга хабар берилиши тартиби ўрнатиларкан.

❗️ Албатта, бу қамоққа олинган шахснинг муҳофазаси учун муҳим.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


❗️Янги Конституциямизга Миранда қонуниям киритилганини яхши биласиз.

Биз анови киноларда кўрадиган
Сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, айтган ҳар қандай гапингиз судда сизга қарши ишлатилиши мумкин

дейдиган жойи.

Мажлисда қонунчилигимизни айнан шу Конституциямизда белгиланган қоидаларга мувофиқлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти.

📌Қонун лойиҳаси билан жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқи қонун билан мустаҳкамланяпти.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🛑 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

▶️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатишингиз мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⚖️ "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Миллий курашимизни жаҳон миқёсида оммалаштиришни кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда.

💠 “Йил эътирофи – 2024” тақдирлаш маросимида қатнашган партия етакчиси унда ёшлар миллий белбоғли курашни ривожлантириш, уни халқаро даражадаги спорт турига айлантириш бўйича бир қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурганини маълум қилди.

🔵Миллий спорт турларини ривожлантиришда партиямиз қуйидаги мақсадларни амалга ошириш ғояларини илгари суради:

1. Халқаро майдонда оммалаштириш:
Белбоғли курашни Олимпия спорт турлари қаторига қўшиш учун зарур ташаббусларни илгари суриш. 

2. Турнирлар ташкил этиш:
Йирик халқаро мусобақалар – “Олтин белбоғ” турнирини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш. 

3. Рақамли тарғибот:
Белбоғли кураш бўйича махсус онлайн платформалар ва мультимедиа контентини яратиш. 

4. Ёшлар билан ҳамкорлик:
Мактаб ва олий ўқув юртлари базасида белбоғли кураш бўйича алоҳида курслар жорий этиш, турли ёш тоифалари учун мусобақалар ташкил қилиш”, – Р. Махмудова.


🚀 
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда сифатсиз ёки қалбаки маҳсулотлардан заҳарланётганлар ҳақда хабарлар кўп тарқаляпти. Биргина Туркияда 11 нафар ўзбекистонлик сифатсиз спиртли ичимликдан вафот этганини сизам эшитган бўлсангиз керак. Бундай хабарлар албатта одамни ҳушёрликка чақиради. Қонунчилик палатаси вакиллари ҳам масалани четда қолдирмаган ҳолда янги Қонун лойиҳасини кўриб чиқишибди🤝.

🗞 Унга кўра, маркировка қурилмаларини сотиб олиш харажатлари суммасига фойда, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тадбиркорлар учун даромад солиғини камайтириш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, пиво маҳсулотларини сотиш фаолияти солиқ органларини хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритиляпти.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида 2024 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,5 фоизга ўсгани, хорижий инвестициялар 1,6 баробарга кўпайгани ва экспорт  тарихда биринчи бор 27 миллиард доллардан ошгани айтиб ўтилди.

⚖️ "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова йиғилиш мазмунидан келиб чиқиб, партия  сармоявий лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш учун шаффоф ҳисобдорлик тизимини йўлга қўйиш,  инвестиция муҳитини янада жозибадор қилиш мақсадида миллий қонунчилилигимизни янада такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб боришни режалаштирганлигини маълум қилди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📣 Кеча давлат раҳбари раислигида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Шавкат Миромонович масъулларни "Қани, бир йил давомида қандай ишлар қилинди" дея, сўроққа тутдилар.

Эришилган ютуқлар саналиб, Президентимиз келгусида нималарга аҳамият бериш кераклигини белигилаб бердилар.

🗞Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.
Қайд этиш керак, 2024 йилда 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келган туманлар сони 50 тага етди. Қиёслаш учун 2023 йилда бундай туманлар сони 11 та эди. 6 та туман (Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур) ва 2 та шаҳарда (Наманган, Самарқанд) инвестициялар миқдори 300 миллион доллардан ошган. Шунингдек, тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалиги секторларида режа 2 карра ортиғи билан бажарилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Эришилган натижалар билан бир қаторда баъзи соҳаларда инвестиция режаси етарли даражада амалга оширилмаганлиги Президентимиз томонидан танқид остига олинди. Хусусан, инвестиция "Ўзтрансгаз" ва "Ўзметкомбинат"да 2 баробар, "Ўзсувтаъминот"да 20 фоизга пасайгани таъкидланди.
Давлaтимиз раҳбари эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши, бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлаши ҳамда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланиши, мутасаддилар ҳудудларга бориб, тадбиркорлар билан учрашиб, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги белгиланди.
Видеоселектор йиғилиши давомида Президентимиз Ш.Мирзиёев 2025 йилдаги асосий вазифаларга тўхталиб, ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилганлиги қайд этди. Унга кўра жорий йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган, инвестиция режаси
40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилган Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари ҳокимларига янги лойиҳалар пакети шакллантирилиб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш вазифаси топширилди. Камида 200 та тадбиркорни халқаро молия бозоридан 2 миллиард доллар жалб қилишга тайёрлаш мақсад қилиб олинди.
Президентимиз йиғилиш давомида баъзи тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратди. Жумладан, 105 та тадбиркорнинг божхона омборларида сақланаётган 110 миллион долларлик ускуналарини эгаларига етказиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш вазифаси топширилди.
Йиғилишда пахта етиштириш ва қайта ишлашда ҳам қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши қайд этилди. Шу йилдан бошлаб, кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади. Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади. Имтиёзли кредитни 31 декабргача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади.
Бу, албатта, фермерларимиз даромадини оширишда муҳим аҳамиятга эга.


📌 Президентимиз белгилаб берган бу вазифалар депутатларимиз фаолиятидаям катта аҳамиятга эга.

Буёғига парламентимиз кенг инвестициявий-ҳуқуқий муҳитни яратиш ва уни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳада таъсирчан парламент назоратини таъминлашда янаям фаол бўлиши керак бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тирбандликни камайтириш учун жамоат транспортига устунлик берилмоқда☝️

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📣 Қонунчилик палатасига солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилибди.

📌Қонун лойиҳаси билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришни, соҳадаги ваколатли органларнинг ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти экан.

🪧 Шунингдек, биринчи марта жиноят содир этган шахс терговга қадар текширув, тергов ва суд муҳокамаси даврида қасддан яширилган солиқларни тўлиқ қоплаган тақдирда жавобгарликдан озод этиш таклиф этилмоқда.


⬅️ Амалда фақатгина терговга қадар текширувда солиқларни тўлаганлик учун жавобгарликдан озод этиш белгиланган эди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⚡️ Президентимизнинг БААга амалга ошираётган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириб, янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

📌 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жуманазар Отажонов БАА билан парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида имзоланган келишув ва битимларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиш, ташрифнинг аҳамияти ва натижаларини халқимизга содда ва тушунарли қилиб етказишни парламент аъзоларининг муҳим вазифаси сифатида талқин қилишибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Нуриддин Исмоилов айни пайтда давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасида парламент аъзолари, жамоатчилик вакиллари, аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар фаол иштирок этаётганини таъкидлади.

🪧 Шунингдек, Спикер бу жараёнлар фуқароларнинг давлат ҳокимияти идораларига ишончини ортишига, қабул қилинадиган ҳужжат сифатининг ошишига, аҳоли билан ҳокимият ўртасида мулоқот ўрнатилишига олиб келишини ҳам қўшимча қилган.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов
Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорлик мамлакатимизнинг энергетика соҳасидаги салоҳиятини ошириши баробарида аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга ҳам хизмат қилишини таъкидлабди.

💡 2022 йилда қазиб олинадиган ёқилғи саноатини субсидиялашга 7 триллион долларга яқин маблағ сарфланди, шу жумладан соғлиқ ва атроф-муҳитга этказилган зарарларга. Бу борада таъкидлаш керакки, 2030 йилгача “яшил” энергияга йилига тахминан 4,5 триллион доллар сармоя киритилиши керак, шу жумладан 2050 йилга бориб иссиқхона газлари эмиссиясини нолга тенглаштириш учун. Албатта бу кичкина маблағ эмас. Лекин фақатгина ифлосланиш ва иқлим таъсирини камайтиришнинг ўзи дунёга 2030 йилга бориб йилига 4,2 триллион долларгача тежаш имконини беради.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сахий донорларимиз жамоат транспортидан бепул фойдаланади

Янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутиляпти экан.

Айтишадику, яхшиликнинг мукофоти яхшилик😁.

🚀 
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Сизам Қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари кўр-кўрона, муҳокамаларсиз, битта йиғилишда қабул қилиниб ўтиб кетади деб ўйлаганмисиз?

🪧 Ўзбекистон24 каналида "Парламент вақтини" кўргандик, Қонунчилигимиз ва фракциялар фаолиятини ёритадиган енгил, тушунарли форматдаги яхши лойиҳа бўлибди. Сизгаям илиндик😌).

✍️ Олганларимиз шу бўлдики, доимам ҳамма нарса кўрингани ёки туйилганидек бўлавермайди. Депутатлар қонун пишиқлиги учун унинг мутахассисларини яхшилаб терлатишади. Ҳар қандай қонун лойиҳаси муҳокамалардан обдон ўтказилиб, ана ундан кейин қабул қилинади.


🚀 
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.