КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ
Машойихлардан бири ҳикоя қилади: Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим.
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни чайнаб егин деди" ва бироздан сўнг менга: "Катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган", деди.
Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".
"Ҳикматлар чашмаси"дан
@Dengizdagi_dur