“Денгиздаги дур”


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Дур шодаси денгизнинг тубида бўлиб, ғоввослар сув остидан олиб чиқадилар.Қиймати ҳам юқори бўлиб, улар энг яхшиларидир.Қалб ҳам бир денгиз мисоли унинг тубида айтмоқчи бўлганларимиз бор.Ғоввос сингари қалб тубидагиларни илинмоқ истадик.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Dengizdagi_dur


АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ГУНОҲИНГИЗНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ, ДАРАЖАНГИЗНИ КЎТАРАДИ.             
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).


АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СИЗНИ ЭШИТАДИЛАР.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ!  Ҳар дуонинг аввали ва охирида.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
САЛАВОТ АЙТИНГ! Уйқуга ётишдан олдин.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Манба: old.islom.uz
@Dengizdagi_dur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Менга ёққан шеър. Сиз ҳам эшитиб кўринг.😊

Шеър муаллифи: Екатерина Ван.
Таржимон: Юлдуз Ҳайдарзода.
Шеърни Амира Рашидова ўқидилар.

@Dengizdagi_dur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чин дилдан сўралган дуо...

@Dengizdagi_dur


Раббим, мен сенга ишонаман.

Парвардигор, мен бу кунни сенинг шарафли юзинг учун ҳисобладим. Уни мендан қабул қил, менга осон қил ва баракали қил.

Раббим, менинг қалбимни кенг ва ишимни мен учун осон қил.

Илоҳим, мен ўзимни, оиламни, авлодларимни ва яқинларимни Сенга омонат қилдим, уларни Ўз буюклигингга муносиб тарзда асра.

@Dengizdagi_dur


#маҳбуб

Кўнглингизга яқин инсонларни ва сизни кўнглига яқин олган инсонларни асранг. Чунки, улар шундоғам саноқли бўлишади.

✍Bintu Abdulmutolib

@Dengizdagi_dur


Эй бандам, сен ҳам хоҳлайсан, мен ҳам хоҳлайман, агар мен хоҳлайдиган нарсага рози бўлсанг, сен хоҳлайдиган нарсаларни бераман.
Ё Aллоҳ, бизлардан рози бўл!


Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@Dengizdagi_dur


#Ҳаётдаги_шиорим:

Инсон мени танигани учун пушаймон бўлмасин.

@Dengizdagi_dur


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
Тавсия

📜 Фазилатли шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳдан: "Аллоҳ таолонинг ас Сомад исмини зикр қилишда адад борми, дея сўрашди. У зот: "Ҳожатларни раво бўлиши учун саҳарда (125) бир юз йигирма беш маротаба зикр қилинади", деб жавоб бердилар.

🔖Аллоҳ таолонинг ас Сомад исмининг маъноси: барча маҳлуқотлар Унга юзланадиган ва бандалари барча диний ва дунёвий муҳим ишларида Уни қасд қиладиган Зотдир. У улуғ сифатлари кенгдир. Барча маҳлуқотларни Унга ҳожати тушадиган, бутун борлиқ Уни қасд қиладиган Зотдир. Уларнинг барча ишларида ундан ўзга Робб йўқдир, демак.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
«Ким Ла илаҳа иллаллоҳ деса, унинг оғзидан кўк қуш чиқади. Унинг икки оқ қаноти дур ва ёқут билан қопланган бўлади. Сўнгра осмонга кўтарилади ва ундан асаларининг товуши каби ғўнғиллаш эшитилади, унга: «Жим тургин», дейилади. Сўнгра у: «Йўқ, соҳибимнинг гуноҳи кечирилмагунча жим турмайман», дейди, шунда у айтган кишининг гуноҳи кечирилади. Сўнг у қушда етмишта тил пайдо бўлиб, қиёмат кунигача эгасининг гуноҳини кечиришини сўрайди. Қиёмат куни бўлса, у қуш келади ва эгасининг қўлидан ушлаб, унга жаннатни кўрсатувчи ва йўл бошловчи бўлади.

Манба:
islom.uz

@Dengizdagi_dur


​​Сени чиндан ҳам севганлар, сен учун қайғурганлар ҳақида билмоқчимисан?!
Улар сени нимага рағбатлантириб, нимадан қайтараётганларига боқ!
Ҳақиқий севганлар сени маъсият кўчасидан тўсишади. Ҳақиқий қайғурганлар сени жаҳаннам азобидан асрашади.

Яхшиликка даъват қилиб, ёмонликдан қайтаришади. Уларгина сени чиндан севишади, асраб авайлашади.
Сени дунёнинг ўткинчи роҳатларига, лаҳзалик лаззатларига чорлашмайди.
Сени ўзларига эмас, Роббиларига яқинлаштиришади. Ана ўшалар чиндан ҳам севганлардир.

Шундай инсонларинг бўлса, қўйиб юборма! Чунки, уларнинг муҳаббати сени ҳисоб куни аршнинг соясига олади, жаннатга калит бўлади.

Сен-чи? Сен ҳам кимнидир шундай севасанми?

Ориф Таскиннинг «Ҳаёт менга шуни ўргатди» китобидан.

@Dengizdagi_dur


Ҳақиқий бойлар бу ўзида бор нарсадан завқланадиганлардир...

@Dengizdagi_dur


Имом Аҳмад Анас ибн Моликдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот йўллайди. Ўнта гуноҳини ўчириб, уни ўн даража кўтаради», деб марҳамат қилдилар.

Имом Термизий ва Ибн Ҳиббон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат кунида одамларнинг менга энг яқини менга энг кўп салавот айтганидир», деб марҳамат қилдилар.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@Dengizdagi_dur


Ҳикоям бахтли тугашини эмас,
Жаннатларда ҳам давом этишини хоҳлайман.

@Dengizdagi_dur


Оилавий ҳаётда бахтиёрлик сирларидан бири – совға улашишдир.

“Эрларга насиҳат” туркумидан.
@arabicuz

@Dengizdagi_dur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сизлар ҳам пластик картангизга пул тушса, шунақа хурсанд бўласизларми?😊💃

@Dengizdagi_dur


КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим.

Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни чайнаб егин деди" ва бироздан сўнг менга: "Катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.

Устозим: "Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган", деди.

Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".


"Ҳикматлар чашмаси"дан

@Dengizdagi_dur


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
12386. Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.
У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Инсонлар ҳаёт экан, уларни қадрланг.
Ўлганидан кейин қадрлашингизни, ҳеч кимга фойдаси йўқ!
Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли, умрингиз борида, нафасингиз борида уни эътироф ва ифода этмоғингиздир...

Шамс Табризий


@Dengizdagi_dur


#Бисмиллаҳ
#Тонгги_дуо

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.


@Dengizdagi_dur

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.