Бозорга кираётганда ўқиладиган дуо:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллооҳу, ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйии ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту, биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр», деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» жумласининг ўрнига «ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
Термизий ривоят қилган.
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У тирикдир, ўлмас. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
* * *
Бозорга кираётганда ўқиладиган дуо борлигини илк бор телефонимдаги «Муслима кундалиги» программаси орқали кунлик дуоларнинг шанба-якшанба кунлигида ўқигандим.
«Ия, бу зикрни билардим-ку, бозорга борганда ҳам айтилар экан-да, битта дуо учун миллионта ҳасана, миллионта ёмонлик ўчса, миллион даражага кўтарилса, ёки жаннатдан уй қурилса-я...
Ҳаммасига биргина дуони айтиш билан эришилса, нега билмаган эканман шунчадан бери..?
Бозорга борганда шу дуони айтаман энди, илоҳим эсимдан чиқмасин-да», дея дуони айтишга қаттиқ киришдим.
Ва қачон бозорга борсам, бозор эшиги ёнига етишим билан шу дуони айтдим. Мабодо, бирор сабаб билан чалғиб қолган бўлсам, эсимга тушгандаёқ айтиб олдим.
Ва дуо сабабидан Аллоҳ менга кўрсатган марҳаматидан лол-у ҳайрон эдим😊.
Чунки, олмоқчи бўлган махсулотимни энг яхшиси, кўнглимга ёққандан-да чиройлиги рўпаро бўлди.
Нарҳи ҳам жуда арзон.
Сотувчиларни муомаласи ундан-да ёқимли. Очиқкўнгиллик ила кутиб олишарди...
Уйда рўйхат тузиб бозорга чиққан бўлсам, рўйхатимдагиларни барчасини олиб, яна қўшимчасига бошқа керакли нарса учраб қолса, унга ҳам пулим ортди.
Худди кимдир пулларимга пул қўшгандек, кўпайиб кетгандек эди, назаримда.
Бу барака албатта, Аллоҳнинг марҳамати ва дуо сабабидан деб билдим. Бу дунёдаги баракаси шунча бўлса, охиратдагиси қандай бўлар экан-а!?🤗
Уйимиздан бирор ким бозорга борса, доим тайинлайман: "Хооой, бозорга киришдаги дуо эсдан чиқмасин", деб эслатиб қўяман.
Айтиш эсдан чиқса, дарровда қўнғироқ қилиб "Дуо эсдан чиқмасин-а..." , деб қўяман.
Чунки, дуо сабабидан бу дунёда берилган яхшиликларни кўравергач, яқинларимга мен тайинламай,
ким тайинласин?!😊
Хулласи калом, бугун якшанбалиги эътиборидан кўп жойларда бозор бўлади.
Кимдир ҳарид учун йўлга отланаётгандир.
Бу дуони гарчи билсангиз-да, сизларга ҳам эслатма ўрнида бўлсин, дея ёзишни лозим топдим.
Зеро, «эслатиш мўминларга манфаат берур»*.
Имкон қадар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига айтган гап-сўзларига ва бажарган амалларига қараб эргашиб борар эканмиз, бу йўл бизларни дунё ва охиратда ўзимиз учун манфаатдан бошқа нарса эмаслигига шу биргина дуо сабабидан ҳам англаш мумкин.
Аллоҳнинг ҳузуридаги кутган ва кутилмаган инъомларга эга бўлиш бандани фақат севинтиради.
Бандасига саодат йўлини кўрсатган, оз амалга кўўўп ажр-у мукофотларни тайёрлаб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин.😊
Бозорга йўл олган бўлсангиз, йўлингиз очиқ ва равон, ҳаридингиз баракали бўлсин.
Кун хайриятларга тўлсин.
--------
* (Зориёт сураси, 55-оят).
✍Азиза Салимова (Қурбонова).
@Dengizdagi_dur