Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини янада кенгайтириш тарафдори
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда аёлларнинг жамиятдаги ролини юксак баҳолади. У ўз нутқида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.
Президентимизнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштироки сезиларли даражада ошди. Хусусан, бошқарув соҳасида аёлларнинг улуши 20 фоиздан 35 фоизга етди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
Ш. Мирзиёев ўз фаолияти давомида доимо хотин-қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланишига жиддий эътибор қаратиб келади. Жумладан, 2024 йилнинг ўзидп 250 минг нафар хотин-қиз олий таълим билан қамраб олиниь, 2 миллион нафар аёлнинг бандлиги таъминланган эди.
Юртбошимиз хотин-қизлар масаларига оид нутқларида ибратли оилаларнинг жамиятдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб келади. Бундай оилаларда ҳар томонлама етук баркамол авлодни вояга етказиш ва камбағалликка қарши курашиш ишлари доимо асосий мақсад ҳисобланади.
Бугунги кунда хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурилмоқла. Хусусан, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилиши, “Ёрқин келажак” лойиҳаси доирасида иқтидорли қизлар хорижда ўқитилиши, “Ҳамроҳ” компанияси аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаши каби дастурини амалга ошириши барчани қувонтирмоқда.
Президентимиз Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, масъулларга алоҳида топшириқлар бергани, таҳсинларга сазовордир.
@daydi2021