Дайди ўқ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🟠🟠🔴🟠 🔴🟠🔴🟠🔴
🔴🔴🔴🟠🔴🟠🟠

Ислом дини Ўзбекистонда энг йирик диндир
. Диндорларнинг иддаосича, 90 фоиз аҳоли мусулмон ўзини мусулмон ҳисобласада, жамиятда ҳалоллик, поклик, инсонийлик мезонлари, кишиларнинг бир-бирига ҳурмат ва одоб кўрсатишлари, оила, эр-хотин муносабатлари издан чиқиб кетаётир, миллий ўзига хослик, ўзбеклик тамойиллари йўқолиб бораётгани ачинарли.

Айни давримизни биз қуйидагича тасвирлаб, таснифладик

🔴🔴🔴

Аҳоли орасида дин одатга айланиб қолган, кўпчилик учун ислом ҳаёт тарзи эмас, балки одат бўлиб қолганини худо дилида эмас тилини учида юришидан билса бўлади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳижоб ва соқол фақатгина диндор кўриниш учун холос, реал ҳаётда ҳалол муносабатлар йўқ, ваъдага вафо 2-даражада, меҳнат қилиб ва ҳунар ўрганишни кўпчилик хоҳламайди. Бундан ташқари, Фирибгарлик – меъёрга қараб кетти – одамлар тирикчилик учун бир-бирини алдаяпти, кийдираяпти.

Тиббиёт ва таълим энасиникига кириб ётибди, ушбу муҳим соҳаларда ҳижоб ўраволган малъунлар билган ашуласини айтиб, муҳтожларни шилгани шилган. “Кун кечириш учун алдашим керак”, деган тушунча қон-қонига, жон-жонига сингиб кетаяпти.

Иқтисодиёмизда қоривачча олиб-сотарларни роли ҳукмрон. Кам ишлаб, тез бойишни орзу қилиш, ибодатдан бош кўтармай, ҳеч қандай меҳнат қилмасдан, каллани ишлатмай пул топишга интилиш – кенг тарқалиб кетди. Атеистлар давлати хитой маҳсулотлари билан ҳамма жойни тўлдириб ташлашган.

Миллат сифатида дарз кетаяпмиз
Арабларга хос қадриятлар, урф-одатлар ва ҳатто дунёқараш унсурлари Ўзбекистон ва Марказий Осиё жамиятларига сезиларли таъсир ўтказиб, камига ижтимоий тармоқлардаги диний контентлар билан араб маданияти кенг тарғибот қилинди ва шу орқали одамлар уларга таассуб билан эргашиб кетмоқда. Бу эса ўз миллий қадриятларимиздан бизни яхшигина узоқлаштириб, миллий мавжудлигимизга раҳна сола бошлади.
“Ўзбекман” дея кўксига уриб ғурурини кўрсатиш деярли йўқолиб бўлди. Миллионлаган ёшларда “муридман”, “умматман”, “бандаман”, “қулман” каби, бош эгиш инстинкти ривожланиб кетди.

Араблашиб-манқуртлашаётган омма Ўзимизнинг тарихий хотирамиз йўқ қилинмоқда, миллий ўзлигимиздан ажралиб бораяпмиз, асрлар давомида суннат туйи қилиб келганимиз, ҳаром амал сирасига киритилди. Арабларнинг ғояларига мутлақ итоат этадиган бўлиб қолганмиз.


Умумий диний картина шу

Ҳозирги ҳолат шунчаки тасодифий эмас – бу мафкуравий заифлик, ижтимоий муҳит ва иқтисодий вазият натижаси. Аммо агар биз ўз йўлимизни англамасак, янги авлод буткул ўзбекликдан воз кечиб, ўзгача миллатга айланиб кетиши мумкин.

Одамга ўхшаб яшаш – бу ҳеч кимга қул бўлмаслик, мустақил фикрлаш, танқидий ёндашиш ва ўз қадриятларини ҳимоя қилиш демакдир.

Бу осон эмас, аммо ким ўзини ҳақиқий ўзбек деб билса, у бу курашдан четда қолмаслиги керак.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нусратилла жума куни уйда ўтириб, чойга нон ботириб еб ўтирарди. Бир пайт эшик тақиллади.

— Нусратилла! Жума намозига кетяпман, юр, бирга борайлик! — деди қўшниси Фурқат ака.

— Э-э, ҳеч қайғурманг, oка, мен уйда ўқийман! Жума намозини уйда ўқиш мумкинку!

Қўшниси ҳайрон қолиб, қўлини силкиб жўнаб кетди.

Нусратилла чайни ҳўплаб, ястиғини қўлтиғига қистириб, телефонни қўлига олди. “Жума намози уйда ўқилса бўладими?” деб телеграмдан қидириб кўрди.

DAYDI O’Q каналида ушбу видеони кўриб, тезда холодильнигини устига қора чойшаб ёпти ва домлани айтганларини қилиб, ибодат қилди 🤣🤣


https://t.me/daydi2021


💋💋💋💋💋💋💋 💋💋💋💋💋


🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ушбу Концепция
кенг аҳамиятли бўлиб, Ўзбекистонда диний эркинлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, турли конфессиялар ўртасида мулоқотни кучайтириш ва давлатнинг секуляр тамойилларини қонунчилик асосида аниқ белгилаб беради:

1️⃣🥳Виждон эркинлигини таъминлаш – ҳар бир фуқаро ўз диний эътиқодига амал қилиш ёки ҳеч бир динни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлиши керак.
2️⃣🥳Диний бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлаш – турли конфессия вакиллари бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиши ва ҳамжиҳатликни сақлаши лозим.
3️⃣🥳Секуляр давлат тамойилларини мустаҳкамлаш – давлат барча динларга бир хил муносабатда бўлиб, ҳеч бир динга имтиёз бермайди.
4️⃣🥳Диний ташкилотлар ва давлат ўртасида мулоқот механизмларини яратиш – давлат ва диний жамоалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, жамият манфаати учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
5️⃣🥳Жамиятда маънавий ва ахлоқий қадриятларни тарғиб қилиш – дин ва урф-одатларнинг ижобий жиҳатларини сақлаган ҳолда, уларни умуммиллий маданият ва маърифатнинг бир қисми сифатида ривожлантириш.

Мазкур концепция Ўзбекистондаги барча динлар учун эътиқод эркинлигини сақлаб қолиш, конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва давлатнинг барқарор секуляр сиёсати орқали жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Динни ўзича тушуниши, диний билимларни ютуб муллалардан эшитиб олиб, нотўғри талқин қилиши, динга муккасидан кетишнинг асорати бу.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега яҳудийлар мусулмонларга қараганда бойроқ, қудратлироқ ва яхшироқ таълим олади?

Биз биладиган жуда кўп олимлар, бизнесменлар яҳудий. Энг қизиқарли томони эса улар ўз бойлиги, қудратини отасидан мерос қилиб олмаган. Улар яшайдиган ҳудудлар табиий қазилмаларга ҳам бой эмас. Қандай қилиб 14 миллион яҳудий 1,4 млрд мусулмондан ўзиб кетди? Нега улар олган кинолар, ёзган китоблар, қилган кашфиётлар бутун дунёда ишлатилмоқда?

Мусулмонлар қаерда хато қиляпти?

Ютубдан томоша қилиш учун

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🤍🩵🩵🩵🩵
🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵


https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👾👾👾👾 👾👾👾👾

👾👾👾👾👾👾👾👾👾

Тиббиёт ҳам ҳижобли мошенниклага тўлиб кетди 🤬

Айримлар, даво истаб, инстаграм, телеграм ва ютуб ковлайди. Натижада ҳижоб ўравоган мошенник чаладўхтирларга дуч келади. Ўзи ёки яқинини, “шу врач Ҳижобли экан, одамларни алдамайди” деган ният билан риск қилади. Оқибатда эса бор соғлиғидан ҳам айрилиб қолишади.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келинглар, яқин тарихимизга эътибор қаратамиз. Оналаримиззи ҳижобсиз даврларини ёдга олайлик, замонавий кийинишар эди, аммо ҳаё, вафо ва ибода любой миллатга дарс беришарди.

Ажримларни айтмайсизми, синфимизда ёки қўни-қўшни орасида, отаси ташлаб кетган ёки ажрашган оиладан бўлган бола тополмасдик.

Ҳозирчи, миллионлаган болалар тўлиқ оилада яшамайди. Уларнинг ҳижоб ўраган оналари, МИБ чи эркакларга ялинишиб, баъзилари улар бн дон олишиб, алимент ортидан кун кўришади.

Ким нима деса десин, ҲИЖОБ ва СОҚОЛ бузворди миллатимизни. Ўзини араб ҳис қилиб, 2-3 та хотинга илакишадиган алфонсларга тўлди жамият. Ўранган хотин-қизни аҳволига маймун йиғлайди 😏

https://t.me/daydi2021

14k 3 158 330

Муслима олди айфон,
деди “буюрди шайтон”.
Кўкрагини балқитиб,
расмга тушди шодон.

Бошда ҳижоб бўлса бас,
баданлари кўринмас.
Ибо-ҳаё шу эрур,
Зато, учи билинмас.

https://t.me/daydi2021


«Савобли ишларимизни сиёсий ўйинга айлантирманг» — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлатнинг Муфтийлик ва диний уламоларидан диний тартиб ўрнатишга ёрдам беришини сўраган.

Сабаби, сўнгги йилларда радикал материаллар тарқалиши кўпайган. Садир Жапаров Қирғизистон суди экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг фаолиятини тақиқланганига қарамай Ҳизбут-Таҳрир-аль-Исломий, Ат-Такфир Валь-Ҳижра ва Яқин Инкор ва бошқалар фаолиятини давом эттираётганини айтган.

Қолаверса, Суриядан "жиҳод"га кетган 544 фуқаролар қайтарилиб, ҳозирда Қирғизистон назоратида реабилитациядан ўтаётгани ҳам қайд этилган.

https://t.me/daydi2021


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Ижтимоий тармоқларда, Қоратош (Ҳажар ул-Асвад) ни Саудия арабистонидан бошқа нейтрал ҳудудга кўчирилишини, араблар ҳам бошқа мусулмонлар каби узоқ йўл юриб, пул сарф қилиб, азоб-уқубатда ҳаж қилишлари кераклиги ҳақида чақириқлар янграмоқда !

Иддаоларга кўра, қарийб 15 асрдан буён, араблар бошқа миллатдаги мусулмонларга қараганда роҳат-фароғатда яшаб, маккага оқиб келаётган эҳсон пуллари ҳисобига кайф қилиб яшашмоқда. Бундан ташқари катта ҳаж ва умра зиёратларида ҳам уларнинг иштироки беминнат таъминланган.

Чақириқларда, Қора тош 40 йил давомида (930-970 йиллар) бошқа ҳудудга кўчирилганда ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтиб, тарихдан мисол келтиришмоқда.

930 йилда Қарматийлар Маккага ҳужум қилиб, Каъбани вайрон қилишган ва Ҳажар ул-Асвадни ўғирлаб кетишган. Улар Қоратошни 40 йил давомида Баҳрайнда сақлашган ва уни қайтариш учун катта товон талаб қилишган. Араблар жиҳод баҳонасида, талонтарож қилиб келган бойликларини Қарматийларга бериб, Қоратошни Маккага қайтариб олиб келишади.

Бу тарихий исботдан илҳомланган интернет фойдаланувчилари, қоратошни нейтрал ҳудудга кўчиришни, араблар ўзларини аллоҳнинг эркатойлари деб ҳисоблашни тўхтатишларини талаб қилишмоқда.


https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Манови мактаб директорини, чинаккамига таълим-тарбия фидойиси деб атаса бўлади

Унинг ўзига оро бергани, соч ва тирноқлари замонавий раҳбарларга хос ҳолатда. Опа, ошхона ёки тиббиёт ишчиси эмаски, унинг тирноқлари орасидан кир излашса.

Ўз командасини бошқариш унинг раҳбарий қоидаси ҳисобланади. Бугунги давр, қўл остидаги ходимларига сўзи ўтмайдиган содда бошлиқни эмас, қамчисидан қон томадиган хўжайинни тақозо этади.

Шундай ҳам ҳамма жой латта бўлиб кетаяпти, ишлайдиган бундай раҳбарларни қўллаб-қувватлаш лозим.

DAYDI O’Q жамоаси, опани Туман халқ бўлими раҳбарлигига ўтказишни таклиф қилади.

Таълимни, канадек ёпишвоган шариаткаллалардан тозалашда мана шундай забардаст аёллар керак бизга.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мавлюда А.нинг универсал ишчиси муслим бўлишга қарор қилибди 🙄

Гап шундаки, Денис Пихатрёв деган ватандошимиз, 20 йилдан буён госпожаси Мавлюда А. нинг беминнат хизматида юриб, унинг орқасидан рўзғор тебратган. Мавлюда туйларда кўкрагини силкиллатиб, кетини ликкилатиб топган пулидан, Денис оиласини боққан.

Замонавий юртдошларимиз, Мавлюда каби дўрриқ овозларни ўз туйларига эп кўришмагач, У дарҳол ҳижобга кириб, Исломий туйларга чиқа бошлади. Табиийки туйлардаги қистир-қистирлар учун отарчининг чўнтаги кичкиналик қилади. Шу боис улар ўзлари билан пылесос деб аталувчи шотирлари билан юришади. Чанютгич ишчи, отарчини ёнида туриб қистирилган пулларни домига тортаверади тортаверади. Денис ҳам шу вазифани аъло бажаргани сабабли, Мавлюда унга пулларини ишонарди.

Хуллас, нима бўлди-ю, Исломий туйга йиғилган отинойилар, Денисни суннат қилинмаган кофир, у билан туйларимизга келманг деб талаб қўя бошлашди. Мавлюда А. қараса ишончли ишчисидан айриладиган. Кўп уйлаб ўтирмай шартта битта имом, битта камера топиб уни муслим сифатида халққа кўрсатди.

Энди, Денис, Исломий туйларга бориб, бемалол пылесослигини бажараверади 😂

Денис, Исломга киргач, суннат қилиндими йўқми, Ашлачи Манзура билгучи 🤣

https://t.me/daydi2021


Маданият ва дин ўртасидаги мувозанатни сақлаб, радикализм ҳамда араблашишга қарши курашда комплекс ёндашув зарур. Бу миллий қадриятларни шариатдан ҳимоя қилиш дегани, шунингдек ватансеварликни кучли тарғиб қилиб, динларга нисбатан мўътадил муносабатни сақлаш ва бу ишларни замонавий фикрлаш орқали амалга оширилиши мумкинлигини англаш лозим.

https://t.me/daydi2021


🥰😀😊😊🥲😗
😄😀. 🥰😀😊😀😃

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Таълим вазирликлари, вилоят ҳокимиятлари ва бошқа манфаатдор идоралар диққатига !!!

Сўнгги йилларда, Ватанимизда, ёт ғоялар, хусусан араб маданиятининг оммалашиши, ёшларимизнинг радикал ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани, таълим муассасаларида шариатча таомилларнинг кучайиб бораётгани, жамоатчиликнинг ташвишланишига сабаб бўлаяпти. Туй ва маросимларлардаги миллий удум ҳамда маҳаллий қадриятларнинг ҳар қандай турларига гуноҳ сифатида қараш шакллантирилаяпти. Миллий ёки замонавий либосланишга қарши кучли диний тарғиботлар олиб борилмоқда. Давлатимизнинг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, руҳан- жисмонан соғломлаштириш, етук шахс сифатида шакллантириш ва тафаккурларини ривожлантириш учун сарфлаётган миллиардлари ҳавога совурилмоқда. Қисқароқ қилиб айтганда, ватани Ўзбекистон эмас, Арабистон деган тушунчалар авж олдирилмоқда !


Ўзбекистонда радикализм ва араблашишга қарши курашиш учун мўътадил, конструктив ва халқнинг қадриятларига мос ёндашувни қарор топтириш мақсадида, DAYDI O’Q канали қуйидаги ишларни самарали кўрсатгичлар билан “амалда бажариш” таклифларини, соғлом миянгиз билан ( ичмаган ёки дори қабул қилмаган пайтингизда) ҳижжалаб ўқишингизни таклиф этади.

1. Миллий қадриятларни мустаҳкамлаш
Миллий маданиятни тарғиб қилиш: Ўзбек миллий маданияти, санъати, адабиёти ва турмуш тарзини кенг ва мунтазам тарғиботини йўлга қуйиш керак. Мактабларда, ОАВ ва онлайн платформаларда миллий урф-одатлар, миллий қаҳрамонлар ва миллий либосларни қўллаб-қувватлаш тадбирларини кўпайтириш лозим.
Маданий тадбирлар: Театрлар, фестиваллар, концертлар орқали миллий қадриятларни ёшлар ўртасида оммалаштиришга эътибор қаратиш муҳим.

2. Таълим ва маърифат
Замонавий таълим тизими: Мактаблар ва университетларда, айниқса, диний таълим муассасаларида замонавий билимлар ва фанга асосланган таълим бериш лозим. Бу радикал ғояларнинг тарқалишини чеклашга ёрдам беради.
Кенг қамровли таълим: Жамиятга диннинг мўътадил ва инсонпарварлик жиҳатлари, шунингдек, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим.
Ёшларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш: Танқидий фикрлаш ва ахборотни таҳлил қилиш кўникмалари ёшларда шакллантирилиши керак.

3. Жамиятда хотин-қизларнинг ўрнини ошириш
Аёллар таълимига эътибор: Қизлар ва аёллар учун сифатли таълим олиш имкониятларини ошириш зарур.
Аёлларга ҳақиқий қаҳрамон сифатида қараш: Аёлларнинг жамиятдаги роли ҳақида илғор фикрларни илгари суриш, уларнинг илмий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқларини намойиш қилиш керак.
Аёлларга зўравонликка қарши чоралар: Қонунчилик даражасида хотин-қизларни дискриминациядан ва зўравонликдан ҳимоя қилиш чораларини амалда кучайтирилиши лозим.

4. Қонун устуворлигини таъминлаш
Экстремизмга қарши қатъий чоралар: Радикализмни тарқатишга уринаётган шахслар ва ташкилотларга нисбатан қонунчилик асосида қатъий чоралар кўришни бошланг.
Интернет назорати: Интернетда радикал ғояларнинг тарқалишини чеклаш учун махсус воситалар ва мониторинг тизимлари йўлга қўйилиши лозим.

5. Диний ташкилотларнинг мўътадиллаштирилиши
Имомларни тайёрлаш: Масжид ва диний ташкилотларда мўътадиллик ва умуминсоний қадриятларга асосланган билимли имомлар тайёрланиши зарур.
Мўътадил таълим бериш: Диний таълим муассасаларида исломнинг тинчликсевар ва инсонпарварлик тамойилларини ўргатиш керак.

6. Жамоат фикрини шакллантириш
ОАВда: Телевидение, радио ва интернет платформаларида араблашишнинг зарарли оқибатлари ва миллий маданиятнинг аҳамияти ҳақида миллий контентларни кўпайтириш, кўрсатувлар ва мақолалар тайёрлаш.
Тарихий шахсларнинг ўрни: Бошқарувда ва тажрибасида шариат таомилларидан чекинган буюкларимиз Амир Темур, Ибн Сино, Беруний, Алишер Навоий, Бобур, Каримов каби миллий қаҳрамонларимиз ҳақидаги контентларни оммалаштириш.

7. Халқаро ҳамкорлик
Диний радикализм ва араблашишга қарши курашда самарали натижаларга эришаётган давлатларнинг тажрибасидан хулоса қилиш, улардаги ватанпарварлик тарғиботини ўзимизники билан солиштиришни бошлаш керак.

Хулоса


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Навоий вилоят ҳокими, диний радикализм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашишнинг инклюзив йўлини топибди 👏👏👏

Нормат Турсунов, вилоятда энг катта кутубхона қурдиртириб, унинг эшикларига ҳеч қачон қулф осилмаслигини, керак бўлса китоб ўғрилари учун шароит яратилишини айтиб, халқни ишонтирибди.

Бир қарашда, эришдек туюладиган гапининг тагида, ғиж-ғиж маъно мужассам. Ҳокимбува, вилоят ёшлари, турли хил диний оқимларга қўшилмасин, наркотик таблеткаларга ўтириб қолмасин деган ниятда вилоят бюджетини маърифатни ривожлантиришга йўналтирган жуда қувонарли.

Бошқа қарашда, вилоятдаги диний муҳит, ҳижоблашиш ва соқоллашишнинг энг паст даражаси ҳокимнинг очиқ эшикли кутубхонасига ҳамоҳангдек


Бўларкану, фақат соққани уйламай ишласа ҳам 👏

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👾👾👾👾👾 👾👾👾👾👾👾

Қуйидаги руйхат орқали сохта мусулмон, чала диндор қандай бўлишини билиб олинг ❗️

1. Қилиқлари сўзлари билан уйғун бўлмаганлар:
Диннинг қоидаларини оғизда тан олади, лекин амалда уларга зид иш тутади. Масалан, ибодат қилишни айтиб, лекин ҳеч қачон намоз ўқимайдиганлар ёки ҳалол-ҳаромга эътиборсиз бўлганлар.
2. Риёкорлик қиладиганлар:
Баъзи одамлар динини одамларга ёқиш ёки манфаат учун намоён қилиши мумкин. Масалан, жамоат олдида намоз ўқиб, лекин хусусий ҳаётида динга зид ишларни қиладиганлар.
3. Фақат кўриниш учун мусулмон бўлганлар:
Диний либослар ёки хулқ-атворни кўз-кўз қилиб, лекин ўзининг нияти ёки амаллари Исломга мувофиқ бўлмаганлар.
4. Ижтимоий ёки сиёсий сабабларга кўра мусулмон бўлганлар:
Баъзан бирор манфаат ёки мақсадга эришиш учун мусулмон эканини айтади, лекин ҳақиқатда уларнинг қалбида эътиқод бўлмаслиги мумкин.
5. Савдо-сотиқ қилишда, пул ишлаш ва кўпайтиришда диндор кўринадиганлар:
Айрим тужжорлар, мижозларни ишонтириш, улардан кўп пул ишлаш мақсадида, иш вақтида диний ролга кирадилар. Пул учун улар соқол қуйишади, ҳижоб ўрашади. Реал ҳаётда эса диндор бўлишмайди.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янгийўл туман ҳокимияти ҳақиқий ҳолатни жамоатчиликка очиқласин ! Агар ростдан ҳам шу оила абгор ҳолатда бўлса, нега вақтида ҳолидан хабар олмагани ҳақида жавоб берсин, агар бу ёлғон бўлса Азиз Эстетни ИИБга топширсин!

Қачонгача, Жума куни деб, савоб деб, ҳижобли хотин-қизлани абгор ҳолатини кўрсатиб, пул қилади бу мошенниклар ?

Эҳсон қилинглар деб видео охирида 5 та картанинг рақамини ёзибди. Мақсади пул ишлаш экани шундан ҳам маълумку буларни.

Эҳ! дин ҳам, диёнат ҳам пул ишлаш объектига айланиб кетди-я 🤨

https://t.me/daydi2021


1918 йилда шахтёрлар кўмир шахтасининг чуқур қисмида ҳайратланарли топилмага дуч келишган — кўмир қатлами остида қолган тошга айланган дарахт тўнкасинт топишган. Бу ажойиб топилма Ернинг қадимий ўтмишига назар ташлаш имконини бериб, бир пайтлар ўрмонлар гуллаб-яшнаган ҳудудлар кўмир қазилма захираларига айланиб қолганини кўрсатиб берди.

Демак бизгача дин ва дунё бир неча марта алмашиб, бир неча марта ядро урушлари бўлиб ўтган.

Кўмир миллионлаб йиллар давомида асосан кўлмакли ўрмонлардаги қадимий ўсимлик қолдиқларидан ҳосил бўлади. Ушбу дарахтнинг бутунлай сақланиб қолган тошга айланган тўнкаси унинг чўкма тоғ жинслари ичида кўмилганини, вақт ўтиши билан минераллашиб, уни яратишга ҳисса қўшган ўша кўмир ичида тошга айланганини билдиради.

Бундай топилмалар жуда муҳим, чунки улар барча динларни инкор қилади. Бирорта динда қадимий экотизимлар ва кўмир ҳосил бўлиш жараёни ҳақида қимматли маълумот йўқ.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ислом динида Одам Атога оид маълумотлар асосан Қуръон ва ҳадисларда берилган бўлиб, унинг қаерга туширилгани аниқ айтилмаган. Чунки, ҳабашлар, дунёни арабистон ва исроилдан иборат деб уйлашган )) 🤣

https://t.me/daydi2021

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.