🟠🟠🔴🟠 🔴🟠🔴🟠🔴
🔴🔴🔴🟠🔴🟠🟠
Ислом дини Ўзбекистонда энг йирик диндир. Диндорларнинг иддаосича, 90 фоиз аҳоли мусулмон ўзини мусулмон ҳисобласада, жамиятда ҳалоллик, поклик, инсонийлик мезонлари, кишиларнинг бир-бирига ҳурмат ва одоб кўрсатишлари, оила, эр-хотин муносабатлари издан чиқиб кетаётир, миллий ўзига хослик, ўзбеклик тамойиллари йўқолиб бораётгани ачинарли.
Айни давримизни биз қуйидагича тасвирлаб, таснифладик
🔴🔴🔴
Аҳоли орасида дин одатга айланиб қолган, кўпчилик учун ислом ҳаёт тарзи эмас, балки одат бўлиб қолганини худо дилида эмас тилини учида юришидан билса бўлади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳижоб ва соқол фақатгина диндор кўриниш учун холос, реал ҳаётда ҳалол муносабатлар йўқ, ваъдага вафо 2-даражада, меҳнат қилиб ва ҳунар ўрганишни кўпчилик хоҳламайди. Бундан ташқари, Фирибгарлик – меъёрга қараб кетти – одамлар тирикчилик учун бир-бирини алдаяпти, кийдираяпти.
Тиббиёт ва таълим энасиникига кириб ётибди, ушбу муҳим соҳаларда ҳижоб ўраволган малъунлар билган ашуласини айтиб, муҳтожларни шилгани шилган. “Кун кечириш учун алдашим керак”, деган тушунча қон-қонига, жон-жонига сингиб кетаяпти.
Иқтисодиёмизда қоривачча олиб-сотарларни роли ҳукмрон. Кам ишлаб, тез бойишни орзу қилиш, ибодатдан бош кўтармай, ҳеч қандай меҳнат қилмасдан, каллани ишлатмай пул топишга интилиш – кенг тарқалиб кетди. Атеистлар давлати хитой маҳсулотлари билан ҳамма жойни тўлдириб ташлашган.
Миллат сифатида дарз кетаяпмиз
Арабларга хос қадриятлар, урф-одатлар ва ҳатто дунёқараш унсурлари Ўзбекистон ва Марказий Осиё жамиятларига сезиларли таъсир ўтказиб, камига ижтимоий тармоқлардаги диний контентлар билан араб маданияти кенг тарғибот қилинди ва шу орқали одамлар уларга таассуб билан эргашиб кетмоқда. Бу эса ўз миллий қадриятларимиздан бизни яхшигина узоқлаштириб, миллий мавжудлигимизга раҳна сола бошлади.
“Ўзбекман” дея кўксига уриб ғурурини кўрсатиш деярли йўқолиб бўлди. Миллионлаган ёшларда “муридман”, “умматман”, “бандаман”, “қулман” каби, бош эгиш инстинкти ривожланиб кетди.
Араблашиб-манқуртлашаётган омма Ўзимизнинг тарихий хотирамиз йўқ қилинмоқда, миллий ўзлигимиздан ажралиб бораяпмиз, асрлар давомида суннат туйи қилиб келганимиз, ҳаром амал сирасига киритилди. Арабларнинг ғояларига мутлақ итоат этадиган бўлиб қолганмиз.
Умумий диний картина шу
Ҳозирги ҳолат шунчаки тасодифий эмас – бу мафкуравий заифлик, ижтимоий муҳит ва иқтисодий вазият натижаси. Аммо агар биз ўз йўлимизни англамасак, янги авлод буткул ўзбекликдан воз кечиб, ўзгача миллатга айланиб кетиши мумкин.
Одамга ўхшаб яшаш – бу ҳеч кимга қул бўлмаслик, мустақил фикрлаш, танқидий ёндашиш ва ўз қадриятларини ҳимоя қилиш демакдир.
Бу осон эмас, аммо ким ўзини ҳақиқий ўзбек деб билса, у бу курашдан четда қолмаслиги керак.
https://t.me/daydi2021