Сафедшох чўққисига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги сўлим қишлоқлардан бири Нанайдан чиқилади. Чўққининг мағрур қоялари қишлоқдан кўриниб туради. Аввалига Аксарсой дарёси бўйлаб 3 км юрилиб, ўрмончилар постидан ўнгга бурилиб, тоққа кўтарилади. Дастлабки кўтарилиш анча кескин, лекин олмазор, ёнғоқзор боғ ичидан ўтади. У ёғига тоғнинг қирраси бўйлаб фақат юқорига юрилади. Кўтарилишнинг аксар қисми тиканакзор, бутазор, одам бўйи ўтлар ичидан ўтади.
Денгиз сатҳидан 2300 метр баландликдан қорли ҳудуд бошланади. Ўтган ҳафтадаги ёғингарчилик бу жойларга қалин қор шаклида тушибди. 2500 метр баландликда қор қалинлиги 50 сантиметрга етади. Бу сафар 2555 метр баландликкача кўтарилдик. У ёғига кескин қияликдаги кулуар орқали кўтарилиш жуда хавфли.
“Сафедшох” тожикча сўз бўлиб, оқ шох, оқ қоя деган маъноларни билдиради. Дарҳақиқат, қор тушиб, чўққи янада чирой очибди. Уни яқиндан томоша қилиш эса ўзгача завқ: мудҳиш гўзалликни ҳис қиласиз. Маҳаллий туристлар чўққини “Красотка” (соҳибжамол) деб ҳам аташади.
Батафсил видеоси: https://www.youtube.com/watch?v=nS_n-0WG7qw